Ҳажв тиғи билан…

“Мени ва қизларимни яратганнинг ўзи асрасин!”

Янги йилни биринчи иш куни республиканинг барча рўзномалари давлатимиз раҳбари томонидан Оққорасаройда қилган табрик нутқини босиб чиқардилар.
Юртбошимизнинг табрик нутқи
Баракатопгурлар! Юртимизга кириб келаётган Янги йил билан сизларни табриклаб, байрам дастурхонингизни 24-маротаба чиройли осилган лағмон ва пуч ёнғоқлар билан тўлдириш мен учун катта шараф ва бахтдир. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларни батамон қадрсизланган пулимиз қийматида баҳолар эканмиз, йилни мамнуният билан кузатишга ҳеч қандай асосимиз йуқлигидан чексиз хурсандман.
Биринчидан, бор-йуғи 22 йил илгари қолоқ ўлка бўлиб келган Ўзбекистон ГКЧП тарафдорларини қамоққа олинишидан қўрқиб тўсатдан Мустақиллик эьлон қилганида ҳеч ким қарсак чалишга ботина олмаганлигини эсдан чиқармаслигимиз зарур. Ҳеч қандай ота-боболаримизни курашисиз фақат қўрқув натижасида эьлон килинган Мустакиллик шарофати билан шу бугунга келиб азиз мамлакатимиз Куба, Бирма, Сомали каби дунёни ривожланган давлатлари қаторидан ўзини шарафли ўрнини эгаллади. Ўтган даврда бизлар пахта етиштиришни 2 баробар, нефт ва кумир қазиб олишни 1,5 баробар пасайтиришга эришиб, халқимизнинг келажакда Россиядаги хаётига мустаҳкам пойдевор қўйдик. Андижон, Фаргона, Чирчик ва бошка-бошка шахарлардаги ўнлаб, юзлаб саноат корхоналарини фаолиятини тўхтатганимиздан фахрланмай бўладими?(марузачи кўзига ёш олади).
Иккинчидан, биз дунёда ягона ва ўзимизга хос молиявий тизим яратдик. Ўзбек сўмини макулатура нархига тенглашиши, эркин валюта айрибошлашга чек қўйилгани, банклар тарафидан аҳолига нақд пул беришни ниҳоятда мураккаблаштириши ҳалқимиз ҳаётида туб ўзгаришлар мавжудлигини далолатидир. Яна бир бор қайтариб айтаман, баракатопгурлар, туб ўзгаришлар мавжудлигини далолатидир!
Учинчидан, иқтисодимизнинг юксак қадамлар билан ривожланиши кам таьминланган ва кўп болалик оилаларга бериладиган нафақа пулларини кескин камайтиришга имконият яратди. Эндиликда ҳар бир бола 14 ёшга тўлиши билан нафақа олмай тўғридан-тўғри Россия давлатига нон топиш учун кетаётганлиги ота-боболаримизни асрий орзуларини руёбга чиқишидан далолат беради. Шу ўринда йигит- қизларимизни 7-8 ёшидан бошлаб пахта далаларида юртимиз ривожига ўзларини муносиб ҳиссаларини кўшиб келаётганликларини таькидлашим жоиз. Пахта далаларида доимо ишлаб келган шундай қизларимизни бири айтганидек, калласини ишлатган ҳар бир одам ёшлигида бозорда қовун уғрилаганидан қаттий назар бизни давлатга президент булиши мумкин.
Тўртинчидан, ташқи сиёсатдаги ютуқларимиз хақида гапириш менда алоҳида фахр уйғотади. Марказий Осиёдаги барча қўшни давлатлар билан кириб-чиқишдаги виза тартибини тадбиқ қилиш, жахон хамжамияти мамнуният билан қабул қилган минглаб километр чегараларимизга мина ўрнатиш ишлари осонликча бўлгани йуқ. Жорий йилда Қозоғистон билан, келаси йил эса Россия давлати билан виза тартибини тадбиқ қилишни режалаштирар эканмиз, яқин келажакда Ўзбекистон Шимолий Корея билан қаторда барча давлатлар фуқаролари учун фақат виза билан кириладиган дунёдаги ягона мамлакат бўлишига иймоним комил!
Бешинчидан, олтинчидан ва еттинчидан ҳафталаб свет ўчиши натижасида “Мустахкам оила йили”да ахолимиз сони 30 миллионга етганини алоҳида ғурур билан таькидлашимиз лозим. Тагида йуқ гўштни пиширишга зарурият йўқлигидан шахар ва қишлоқларга табиий газ узатишни тухтатганимиз Буюк келажак сари қўйган катта қадамларимиздан биридир! 22 йил мобайнида шахдам юриб яқинлашиб бораётган манзилимиз ўзини “Буюк келажак” номини “XIX-асрга қараб қадам» деб ўзгартириши бугунги кунда жахонда молиявий бўхронлар мавжудлиги хамда ютуқларимизни душманларимиз томонидан кўра олмаслиги натижасида деб баҳолашимиз тўғри бўлар эди.
Мана шу байрамона дақиқаларда Сибир ва Узок Шарқнинг 40 градуслик совуқ ўрмонларида хеч қандай суд ҳукмисиз иҳтиёрий мехнат қилаётган минглаб йигитларимизни, Москва, Питербург ва деярлик барча Россия шаҳарлари кўчаларини сипираётган ўқитувчи ва мухандис юртдошларимизни, ўз боласини кимларгадур ташлаб ўзга ўлкаларда бировларни болаларини боқишда сариқ чақага хизмат қилаётган аёлларимизни, Жаслиқ, Товоқсой ва кўплаб бошқа жойлардаги мен яратган жаннатмаконларда 10 йиллаб, 15 йиллаб яшаб, давлатимиз гимнини мукаммал биладиганлар-ҳаммангизни бағримга босиб, Янги 2013- йил билан яна бир бор табрикламоқчиман.
Ишонтириб айтишим мумкинки, бор – йўғи етти-саккиз ойдан кейин кузга бориб хамма ишларимиз меёрига етади ва юртимизда хақиқий жаннат хаёт бошланади. Мен бу гапни 20 йил илгари айтганман, хозир хам такрор ва такрор қайтараман! Тушунарликми сизларга? Яна қайта сўраябман, тушунарликми сизларга? Нега қарсак чалмайсизлар? (Давомли гулдурос қарсаклар, хамма ўрнидан турган). Қодиров, булар ўтирсинми, турсинми?
Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз, аммо менга доимо бегона бўлган юртдошларим!
Мени ва қизларимни яратганни ўзи асрасин!
Буюк келажак сари олға!
КПССга шон-шарафлар бўлсин!

31-декабр 2012 – йил Тошкент шаҳри Оққорасарой.

Котиби замон М. Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Uzbek. Bookmark the permalink.