Дунёда

Кўп нарса чўнтакка боғлиқ

БМТ Бош Ассамблеяси давлатлар ўртасида яқин уч йилга мўлжалланган БМТ харажатларини тақсимлаган. Янги бадалларнинг даража кўрсаткичларига мувофиқ ҳолда Америка Қўшма Штатлари аввалгидек БМТ бюджетининг 22% ни тўлайди.

Ўтган уч йилга таққослаганда Япониянинг тўловлари 12,5 фоиздан 10,83 % га, Германия бадаллари 8,018 дан 7,14% га қисқарган.

Буюк Британия бадали эса 6,6 дан 7,10% га оширилган.

Франция ҳиссасига БМТ бюджетининг 5,6% тўғри келади.

Хитой ҳиссасига эса 5,15% и тенг келади. Авваллари Хитой 3% дан бир оз кўпроқ бадал тўлаган.

Бош Ассамблея ҳар уч йилда бюджетга тўланадиган доимий бадалларнинг даража кўрсаткичларини аниқлайди. Ҳар бир давлатнинг бадал миқдори Ташкилотнинг умумий харажатлари инобатга олинган ҳолда фоиз кўрсаткичларида ҳисобланади.

БМТ да дўқ уриш ҳам шунга қараб.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.