Муносабат

Ҳазратқул Худойберди׃ Ёлғон ҳам эви билан, жаноб Каримов!

Нима эмиш, Янги 2013 йил “янги фундаментал сиёсий ўзгаришларга тайёргарлик йили” бўлар эмиш.

Орзу ниятлар зўрку жаноби Каримов! Аммо сиз бир оддий ҳақиқатни биласизми?

Ёки билиб туриб яна халқни алдашга уринмоқчимисз?
Наҳотки 22 йилдан бери халқни алдайвериб чарчамадингиз?

Агар билмасангиз билиб қўйинг:
Токи мамлакатда Сиёсий Эркинликлар ҳақида махсус қонун ва уларни бажарилишини назорат қилиш механизмлари яратилмас экан Ўзбекистонда бирор ўзгариш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Сиёсий эркинликларнинг энг биринчиси бу сиёсий партиялар тузилиши йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш, “МУХОЛИФАТ” “ДЕМОКРАТИЯ, ” ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ” деган сўзларни маъносини барча мактаб дарсликларига ва айниқса Милиция Олий ва Ўрта билим юртлари, Академиялари китобларига киритиш; Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички Ишлар Вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий Суд ва Республика прокуратурасида ишлайдиган барча ҳодимларга ана шу сўзларни маъносини ўрганиш ва билиши бўйича давлат имтиҳонлари ва аттестациялар ўтказиш керак.

Бу оддий аммо ўта мўҳим қадриятларни билмай туриб ҳокимият ҳеч қачон ўзининг “янги фундаментал сиёсий ўзгаришларга тайёргарлик” ишларини бир мисқолини ҳам амалга ошира олмай ўзини яна бир бор элу юрт олдида қуруқ ваъдалар билан оғиз кўпиртирувчи Ҳукумат, бирор сўзини устидан чиқа олмайдиган Муттаҳамлар тўдаси эканини тасдиқлайди холос.

Ахир сиз “Дебит” ва “Кредит” деган сўзларни маъносини билмайдиган галварсларни бухгалтерликка ишга олмасангиз керак, шундай эмасми?
Ёки “Пинцет” ва “Анамнез” деган сўзларни билмайдиган муттаҳамни дўхтир сифатида ишга олмасангиз керак, тўғрими?

Хўш, шундай экан, қандай қилиб сизнинг таъмагир, порахўр ва зўравонликка муккасидан кетган миршаблару МХХ агентларингиз, “Адолат” нима эканлигини билмайдиган судьялару, “Жиноят” ва “Далил, исбот” деган тушунчаларсиз ишлайдиган прокурорларингиз ёрдамида сиз айтаётган “янги фундаментал сиёсий ўзгаришларга тайёргарлик” ишларини амалга ошириш мумкин?

Ёлғон хам эви билан жаноб Каримов!

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.