Жаҳонгир Муҳаммад

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Мана яна бир йил ортда қолди. Бу йилнинг залворли қувончлари бўлмади. Майда-чуйда қувончлар эса катта ғамларнинг остида эзилиб кетди. Эврил Турон, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Дилмурод Саййид каби фидойилар бу йил ҳам зиндон ичида қолдилар.
Ўзбекистонда ҳали эркинлик йўқ!
Ҳали ҳам зулм тахтни ишғол этган!
Султонлар роҳатда…
Миллат азобда…
Шоҳнинг дилларида ҳамон ёлғон дарахтлари ўсмоқда!
Ростнинг бўйи каллакланган, кесилган…
Элнинг қозонида ёвғон қайнамоқда!
Рисқнинг йўли бекилган…
Болакайнинг бармоқларини чаноқлар тилган…
Ёшларнинг умри элчихоналар ёнида…
Мардикорлик кўчаларида тўкилган!
Бошларнинг ақлдори чопилган,
Ақлсизроғи эшакка тескари минган.
Кимдир йиғламоқда гирён-гирён,
Кимдир тўй қилишдан бўшамайди.
Дунёнинг кўзлари кўр бўлган…
Ўтмиш ўлган, келажак чала жон!
Бу фақат 2012 йилга хос эмас.
Балки ўзбек учун кейинги 20 йилнинг бўёқлари бу.
Рангсиз бўёқлар…
Нега рангсиз?
Чунки қора рангдан безиб кетдик деганлар кўпайди.
Истасангиз қизил рангга бўянг бу йилларни худди ҳар йилга битта ном берган каби!
Фарқи йўқ! Ранглар ҳам ўзгартира олмас бу йилларни, бу йўлларни!
Фақат умид қайта қурар бу йўлларни.
Сизни умид тарк этмасин, умид Сизни янги йўлларга бошласин! Янги йилларга бошласин!
Саодат салтанати – эркинлик шамоли кўксингизда тахт солсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s