“Туронзамин” мухлисидан

Келаётган йил халқимизнинг йили бўлсин

Кириб келаётган Янги йил билан сизни самимий қутлаймиз ва бу йилда орзуларингиз ушалашини тилаймиз.

Умидли йилимиз балким шу йил бўлар, ахир ҳар қандай ҳуқуқлари чекланган одам ҳам ўзида бир ҳуқуқни сақлаб қола олади, бу умид қилиш, ишониш.

Умид қиламиз, ишонамиз, ҳозирча бу учун жазолашмаяпти.

Келаётган йил халқимиз йили бўлсин, кетаётган йил ўзбеклар учун оғир йил бўлди, ўзбекнинг шўри қуриган йиллардан бири бўлди, уни олдингидек уришди, паноҳ излаган жойидан кувишди, ўлдиришди, зўрлашди, топтаб ташлашди, бунақанги оммавий хўрланиш, бутун дунёга бирдан сиғмай қолиш тарихнинг оз юз берадиган ҳодисасидир, бугун ўзбек ана шу ҳодиса марказида қолди.

Яратган эгам бизни келаётган йилда бундай офатлардан омон қилсин!.

Мухлисингиз.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.