“Туронзамин” почтасидан

Қаерда яшашингиздан қатъий назар оила аъзоларингиз билан соғу саломат яшашингизни тилаб қоламиз

Ёшлигимизда янги йилни келишини катта байрам сифатида нишонлар эдик.Ҳеч ким янги йилда қандайдир ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бўлишини орзу ҳам қилмас эдик, кутмас эдик ҳам. Бундан яҳши ҳаёт кечириш мумкин эмас деб билардик.Чунки бизлар ўзимизни дунёдаги энг бахтли кишилар деб хисоблар ва бунга қаттиқ ишонар эдик ҳам.Бир-биримизга янги йилда фақат шахсий, оилавий хаётимизда омадлар ёр бўлишини тилар эдик холос. Келажагимиз мустахкамланган, давлатимиз дунёдаги энг қудратли давлат эканини хис этиб яшар эдик. Continue reading

Саволга жавоб

Жаҳонгир МУҲАММАД:Халқ бошқарув баҳам кўрилишини билсагина қўллайди

САВОЛ: Ислом Каримов ақлли бўлгани учун бугунгача президентликни ушлаб турибди, агар унинг ўрнига бошқа одам бўлганда қачонлардир қулаб кетарди, дейишади. Шунга муносабатингиз?(Олим).

ЖАВОБ: Ислом Каримовни аҳмоқ эди дея олмайман. Уни айёр-ақлли дейиш мумкин. Қалбида демократия учқуни бўлмаган ақлли одам.

Демократия халқ бошқаруви эканлигини урғуласак, Ислом Каримов якка бошқарувчилар тоифасига кирадиган шахслардан. Бундайлар ҳар доим кўпчиликни ташкил қилган ва ҳозир ҳам шундай. Continue reading