Шунақаси ҳам бўларканми?

Хориж тажрибасидан энг кўп Марказий Осиёликлар баҳраманд бўлишган (…?)

Хорижда орттирилган тажрибадан собиқ Совет Иттифоқидан бўлган муҳожирлар орасида энг кўп Марказий Осиёлик муҳожирлар баҳраманд бўлишмоқда.

Қароргоҳи Қўшма Штатларда жойлашган Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг пайшанба куни чиқарган янги ҳисоботи ана шундай хулосага келган.

“Ўз ватанларига қайтган Марказий Осиёлилкларнинг ярмидан кўпроғи ўз касбий малакалари яхшиланганини айтишади. Молдовада бу кўрсаткич 38%, Қафқозда эса 37% экани аниқланди,” – деб таъкидланади ҳисоботда.

Айни ҳисоботда илова қилинишича, Марказий Осиёликларнинг 39 фоизи ўз ватанларига қайтгач яхшироқ тўланадиган иш жойларини топганлар.

Gallup ўтказган сўров натижаларига кўра, Марказий Осиёликлар муҳожирликнинг ижобий томонларидан баҳраманд бўлганларини айтганлар, бироқ собиқ Совет Иттифоқининг бошқа республикаларидан бўлган муҳожирларнинг деярли 40% хорижда топган даромадлари уларнинг моддий аҳволини яхшиламаганидан шикоят қилганлар.

Сўровда иштирок этган муҳожирларнинг 48% хорижда экан уларнинг касбий малакалари ўсганини айтганлар.

Аммо, муҳожирларнинг бор-йўғи 31%, ватанларига қайтгач, яхшироқ маош берувчи иш жойларини топишга муваффақ бўлганликларини билдирганлар.

Gallup ўтказган тадқиқотда, ҳаммаси бўлиб, барча собиқ Совет республикаларидан 19 минг муҳожир иштирок этган.

Тожикистон ва Қирғизистондан бўлган меҳнат муҳожирлари ватанларига юборувчи маблақ ушбу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг йирик қисмини ташкил этади.

Ҳисоб-китобларга кўра, меҳнат муҳожирлари ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 47%, Қирғизистон иқтисодининг 29% ташкил этади.

Gallup ўз сўровларини 2010-2012 йиллар давомида олиб борган.(Би-би-си).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.