Қутлов

Тинчлик, озодлик ва гуллаб-яшнаш ҳақидаги орзу-истакларнинг чегараси ҳам, миллати ҳам мавжуд эмас

Азиз дўстлар!

Америка халқи ва Ўзбекистондаги Америка элчихонаси ходимлари, ҳамкасбларим ва уларнинг оилалари номидан Ўзбекистонда яшовчи барча кишилар ва уларнинг оилаларига энг яхши янги йил тилакларимизни йўллаймиз.

Гарчи америкаликлар жуғрофий жиҳатдан Ўзбекистондан анча йироқда жойлашган бўлса ҳам, уларнинг Ўзбекистон халқига бўлган яхши ниятлари ва дўстона туйғулари кучли ва чексиздир. Айниқса, бу йил икки мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг йигирма йиллиги байрам қилинар экан, биз Америка халқининг Ўзбекистондаги вакили сифатида икки томонлама муносабатлар натижасида эришилган ютуқлардан ниҳоятда фахрланамиз.

Келаётган йилда ҳам биз халқларимиз ўртасидаги барча соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамда шу минтақа ва бутун дунёга алоқадор кўплаб умумий муаммоларни бартараф этиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаш, кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани амалга оширишга тайёрмиз.

Йил ниҳоясига етар экан, биз ўтган кунларимизга назар ташлаймиз ва келгуси режаларимизни тузамиз. Шунингдек, биз мамлакатимизда, Ўзбекистонда ва бутун жаҳонда фаровон йил бўлишини интиқлик билан кутиб қоламиз. Тинчлик, озодлик ва гуллаб-яшнаш ҳақидаги орзу-истакларнинг чегараси ҳам, миллати ҳам мавжуд эмас, аммо улар барчамизни дунёнинг тенг ҳуқуқли фуқаролари сифатида ўзаро бирлаштираверади.

Америка элчихонаси ходимлари барчангизга ва оилаларингизга янги йилда тинчлик, фаровонлик, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилайди.

Келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

Жорж А.Крол, АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси

(АҚШ элчихонаси).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.