“Туронзамин” почтасидан

Милиционерлар нега маданиятсиз?
Яқинда бир дўстимиз мени номимга “Вестерн юнион” орқали пул жўнатганди.
Мен одатда, бундай пайтларда валютани Наманган шаҳридаги 6 – кичик туманда жойлашган “Ипак йўли” банкидан оламан.
Банкга кирганимда 2 милиция ходими қўриқлаб туришганди. Банкда одам тиқилинч эди. Милиция сержантларидан бири одам ичкарида кўплигини айтиб паспортларни навбатга қўйишимизни айтди , мени олдимда 3 аёл бор эди.Улар мендан кейин келишганди. Аммо паспортимни атайин милиция ходими охирги навбатга қўйиб, бизларни ташқарига чиқариб юборди. Мен Унга “ишим ўта зарур, қайнотамни тўйига шошилаётган эдим” деб айтдим. Аммо бу гапни у тушунмади. Мени, дўқ – пўписа билан ташқарига итариб чиқариб юборди.
Ўша банкда менинг танишим бор эди, унга вазиятни тушунтириб айтдим.
У бемалол кириб келишимни , “икки милиция ходимига менинг исмимни айтсангиз бўлди”деб айтди. Мен шундай қилдим.Аммо фамилиясини Нурматов деб таништирган милиция ходими менга нисбатан яна қўполлик қилди.Менга ўхшайиб, бақрайиб қараб дўқ уриб “менга қаранг ака , сиздақа танишлари жуда кўп, бу ерда турманг , чиқинг, чиқ ээ… ” деб мени итариб юборди.
Яна ўша банкда ишлаётган танишимга қўнғироқ қилдим тушунтирдим. Аммо танишим “кўчага чиқиш менга ман қилинган ўзингиз кираверинг” деб гўшакни қўйди. Нима қилишимни билмадим. Вақт шошилинч эди.
Орадан бир қанча вақт ўтганидан сўнг юқорида фамилияси келтириб ўтилган кичик сержант мени фуқаролик паспортимни қўлимга тутқазиб, “бундан буёғига одамга ўхшаб киринг”деб, ичкарига киришимга рухсат берди.
Бу ҳолат хақида аслида мен ёзмоқчи эмасдим ва бизда бунақанги ишларга одамлар ўрганиб ҳам қолишган. Гап унда эмас, аммо милиция ходимларининг бунақанги маданиятсизлиги, қўполлиги одамларни қанчалик ғазабланишига олиб келиши ва бундай ҳодисалар кейинчалик фуқороларни сабр косасини тўлдириб юбориши мумкмин.
Агар худо кўрсатмасин Ўзбекистонда тартибсизликлар рўй берса, биласизми биринчи навбатда жабр кўрадиганлар ҳам милиция ходимларининг ўзлари бўлишади ва уларни бошқариб турган раҳбарлари хеч қачон уларни химоя қилишмайди.
Менга одамлар милиция ходимларини қўполлик қилиши хақида турли хил воқеаларни гапириб беришади. Бизда милиция ходимлари қонунга эмас, буйруққа бўйсунишга ўргатилди. Мисол учун уларни бошқариб турган рахбарият уларга бирон бир фуқарони олиб келишни буюрсалар, улар у фуқорони айби борми-йўқми, суриштирмай бошлиғи айтган жойга ҳудди жиноятчидай, дўқ-пўписа билан олиб боришади. Хуллас милиция ҳодимларнинг одамларга нисбатан муносабати шу йўсинда шакллантирилди. Уларнинг қўполлигининг боиси ҳам шунда бўлса керак. Бу қонун устуворлигими ёки буйруқ устуворлигими?

28 декабрь, 2012 йил.
Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.