Ҳам ҳазил, ҳам чин

28-декабр хабарлари
Узбекистон республикаси Президенти Янги 2013-йилга багишлаб Узбекистон халкига табрик мурожатномаси тайёрлаган. Табрик барча телеканалларда Янги йил кириб келишига ярим соат колганда укиб эшиттирилади. «Уз.А» агентлиги ишончли манбалардан табрикни баьзи кисм ва булаклари текстини олишга эришган. Жумладан табрик текстида куйидаги жумлалар мавжуд: «Биз 2013-йилни «Обод турмуш йили» деб номладик. Сизларга, баракатопгурлар, бир нимани айтишим керак – август, сентябр ойларига бориб хаммаси «зур» булади. Мен бу гапни 20 йил илгари айтганман, хозир хам шу битта гапда тураман. Баьзи давлат рахбарларига ухшаб хар куни хар хил гап айтишга урганмаганман…».
Х Х Х
«Подробности. уз» сайти хабар беради. Жорий 2012-йилда Ички ишлар вазирлигининг Йул харакати Бош бошкармаси ходимлари томонидан республика буйича 3,3 млн(!!!) йул харакати конунбузарликлари, шулардан 1,3 млн(!!!) огир турдаги конунбузарликлар аникланган. Бундан ташкари 43 200 маст холда транспорт воситаларни хайдаган хайдовчилар ва 1 млн. хавфсизлик камарини такмаганлар жавобгарликка тортилган. Бошкарма хулосасига караганда республика Президенти ва Бош вазиридан ташкари деярли барча хайдовчилар йул харакатининг у ёки бу йул коидасини бузганликда айбланадилар. Бу ракамларга таяниб Гиннесс рекордлар китоби Узбекистонни «миллионлаб конунбузарлар давлати» деб номлаган.
Х Х Х
Узбекистон республикаси Вазирлар Махкамасининг карори билан 2013-йил 1-январдан бошлаб республика буйича турли конкурс ва танловлар утказиш ваколати факат Фонд Форумга берилган. Барча юридик шахс макомига эга ташкилотлар томонидан утказилган бундай тадбирлар ноконуний деб хисобланади.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 28-декабр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.