Шунақаси ҳам бўларканми?

Хориж тажрибасидан энг кўп Марказий Осиёликлар баҳраманд бўлишган (…?)

Хорижда орттирилган тажрибадан собиқ Совет Иттифоқидан бўлган муҳожирлар орасида энг кўп Марказий Осиёлик муҳожирлар баҳраманд бўлишмоқда.

Қароргоҳи Қўшма Штатларда жойлашган Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг пайшанба куни чиқарган янги ҳисоботи ана шундай хулосага келган.

“Ўз ватанларига қайтган Марказий Осиёлилкларнинг ярмидан кўпроғи ўз касбий малакалари яхшиланганини айтишади. Молдовада бу кўрсаткич 38%, Қафқозда эса 37% экани аниқланди,” – деб таъкидланади ҳисоботда. Continue reading

Огоҳликка даъват

Ваъдаларни тинглаганда диққатли бўлинг

Уз А агентлигининг хабари. Янги йил байрамига таътилга чикиши муносабати билан М.Мансур томонидан хабарлар таркатиш дастури бир хафтага тухтатилади.

М.Мансур барча укувчиларни Янги йил билан табриклар экан, уларга соглик-саломатлик ва омад тилаш билан бир каторда 31-декабр куни кечга якин эълон килинадиган Узбекистон Президентининг узбек халкига килган мурожаатидаги бериладиган ваъдалар 23 йилдан бери бериб келинаётган ваъдалардан хеч хам фаркланмаслигига уларни эьтиборини каратади.

Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Милиционерлар нега маданиятсиз?
Яқинда бир дўстимиз мени номимга “Вестерн юнион” орқали пул жўнатганди.
Мен одатда, бундай пайтларда валютани Наманган шаҳридаги 6 – кичик туманда жойлашган “Ипак йўли” банкидан оламан.
Банкга кирганимда 2 милиция ходими қўриқлаб туришганди. Банкда одам тиқилинч эди. Милиция сержантларидан бири одам ичкарида кўплигини айтиб паспортларни навбатга қўйишимизни айтди , мени олдимда 3 аёл бор эди.Улар мендан кейин келишганди. Аммо паспортимни атайин милиция ходими охирги навбатга қўйиб, бизларни ташқарига чиқариб юборди. Мен Унга “ишим ўта зарур, қайнотамни тўйига шошилаётган эдим” деб айтдим. Аммо бу гапни у тушунмади. Мени, дўқ – пўписа билан ташқарига итариб чиқариб юборди. Continue reading

Қутлов

Тинчлик, озодлик ва гуллаб-яшнаш ҳақидаги орзу-истакларнинг чегараси ҳам, миллати ҳам мавжуд эмас

Азиз дўстлар!

Америка халқи ва Ўзбекистондаги Америка элчихонаси ходимлари, ҳамкасбларим ва уларнинг оилалари номидан Ўзбекистонда яшовчи барча кишилар ва уларнинг оилаларига энг яхши янги йил тилакларимизни йўллаймиз.

Гарчи америкаликлар жуғрофий жиҳатдан Ўзбекистондан анча йироқда жойлашган бўлса ҳам, уларнинг Ўзбекистон халқига бўлган яхши ниятлари ва дўстона туйғулари кучли ва чексиздир. Айниқса, бу йил икки мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг йигирма йиллиги байрам қилинар экан, биз Америка халқининг Ўзбекистондаги вакили сифатида икки томонлама муносабатлар натижасида эришилган ютуқлардан ниҳоятда фахрланамиз. Continue reading

Ҳам ҳазил, ҳам чин

28-декабр хабарлари
Узбекистон республикаси Президенти Янги 2013-йилга багишлаб Узбекистон халкига табрик мурожатномаси тайёрлаган. Табрик барча телеканалларда Янги йил кириб келишига ярим соат колганда укиб эшиттирилади. «Уз.А» агентлиги ишончли манбалардан табрикни баьзи кисм ва булаклари текстини олишга эришган. Жумладан табрик текстида куйидаги жумлалар мавжуд: «Биз 2013-йилни «Обод турмуш йили» деб номладик. Сизларга, баракатопгурлар, бир нимани айтишим керак – август, сентябр ойларига бориб хаммаси «зур» булади. Мен бу гапни 20 йил илгари айтганман, хозир хам шу битта гапда тураман. Баьзи давлат рахбарларига ухшаб хар куни хар хил гап айтишга урганмаганман…». Continue reading