Сатира

Жинсингни ўзгартир!

Диктаторнинг катта ўғлидан кичигига хат

“Ассалому – алайкум укажоним!

Кахратон совук Москва шахридан сенга алангали салом!

Куни кеча хурматли отахонимизга карата «Мен сизга угил булайин» деб айтган кушигингни ва отамизни берган дуои-фотихаларини эшитиб узимда йук хурсанман! Хозир дунёда мендан бахтлик инсон булмаса керак.

Доим аку-укаларим йуклигидан азият чекиб юрардим. Мана энди менга оллони узи жигарим – укамни берди. Аввалом бор мен сени узимга мехмонга таклиф килмокчиман.

Биламан, хозир бизни Россия ва куп давлатлар булар-булмас ишлар билан сенга нисбатан кидирув эьлон килганлар, шундан булса керак, анча вакт биз тарафларда куринмадинг.

Маслахатим – жинсингни узгартирдингми, зудлик билан янги жинсингга паспорт ол. Карабсанки, биров мушигингни «пишт» дея олмайди. Айганча, янги исмингни хали билмадим, менимча Гул деб узингни номла. Билишимча кайсидур давлатни (Турцияни булса керак) шу исмли президенти бор.

Менга етган хабарларга кура, сен хам кайсидур давлатга(Узбекистонга булса керак) президент булмокчи экансан. Факат бунинг учун каллани ишлатишни урган, амбициянгни купайтир, факат пулга ургу бермай.

Пул масаласига келганда узингга маьлум, бироз сармоядан менда «проблем». Фонд Форуминг номидан менга «Хориж давлатдаги энг якин акам» номинациясида бирон 5 млн ни совга килиб олиб келсанг.

Факат айтиб куяй, узбек сумида булмасин, бу ерда уни макулатурага хам олмайди. Мен сени Комсомольская кучасидаги 2 каватли узингни пент-хаузингни курсатардим, Филипп Керкоров билан упишган «Break-top» тунги клубга олиб борардим, сенга кушиклар ёзиб берган Макс Фадеев билан учраштирардим.

Хулласи орзикиб сени кутаман. Каттик кучоклаб колган жигар аканг!”

Хатни кўриб қолган М.Мансур.

26-декабр 2012-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.