“Туронзамин” почтасидан: Қутлов

Келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ассалому –алайкум хурматли биродорлар,ака-укалар,опа-сингиллар!
Мен аввало кириб келаётган янги 2013 йил билан барчангизни табриклайман! Аввало ОЛЛОХИМдан барчангизга тиняч-тотувлик,сихат саломатлик тилайман.Аразлашган дўсту-биродорларни,ака-ука, опа-сингилларни шу янги йил бахонасида ярашиб олишларини ОЛЛОХИМдан тилаб қоламан!
Барчангизга ЯНГИ –ЙИЛ омад ва олам-олам қувонч олиб келсин деб сизларга салом ва эхтиром ила Абдукодир Саттаров.

Икки минг ўн учунчи йил бошланур,ажобо,
Янги йил хуш хабарин келтирур ,тонги сабо!
Қутлов ва табриклар хам хуш ёқурким,дилрабо,
Совға-саломлар олиб ,кириб келар қорбобо,
Ассалом,эй ЯНГИ ЙИЛ ,хуш келибсан мархабо

Ҳур ва озод Ватанда халқим яшар бахтиёр,
Турмушимиз фаровон, ҳамма нарса мўл, бисёр.
Орзу, истакларимиз бари муҳайё, тайёр,
Юзлаб элат, миллатлар бир-бирига дўсту-ёр,
Ўлкамизга, ЯНГИ ЙИЛ, ҳуш келибсан, марҳабо!

Ўлкам йигирма бир ёшда, яшнамоқда истиқлол,
Бизни кутар эртага зўр келажак истиқбол.
Тинч яшайди барча эл, уларга ёр бахт-иқбол,
Олам аҳли ҳайратда, бизга боқар гангу лол,
Ассалом, эй ЯНГИ ЙИЛ, хуш келибсан, марҳабо!

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.