“Туронзамин” почтасидан: Нимкулги

Ҳазили ҳам, чини ҳам ичида
Узбекистон Вазирлар Махкамаси узининг 19.12.2012 йилдаги 357-сонли карори билан «Узбекистонда авиачипталар сотиш тартиби»га узгартиришлар киритган. Уларга кура узбек сумига авиачипта сотиб олмокчи булган Узбекистон фукаросига «Узбекистон хаво йуллари» томонидан пул ташиш учун бепул коплар ажратилиши мулжалланган хамда туланаётган пулларни торозда огирлигини тортиб микдорини аниклашга рухсат берилган.

Х Х Х
Узбекистонга расмий ташриф буюрган Козогистон Бош вазири С.Ахметовга бириктирилган «Мерседес» хизмат автомашинасининг хайдовчиси Суннатилла Тураев унга уз угли Рахматиллани Остона шахрида Серик Ахметовга тегишли уйни курилиши ва пардозлашида ишлаётганини билдирган. Бундан рухланиб кетган Серик Ахметов Суннатилла акага Тошкентдаги хайдовчилик ишини йигиштириб, уни олдига Остонага боришни тавфсия килган. Хайдовчига яхши иш топиб беришни ваьда килган мехмон Суннатилла акага караб «Бизга ухшаб сиз хам бошликларингизга куп ишонаверманг, улар биз билан сизни козок килмокчи» деб ургулаган.

XXX

«Узбекистон саньати ва маданияти Форуми» Фонди 2012-йилда турли сохаларда алохида ютукларга эришган ташкилотлар орасида «Bozor-art-Googosha M&TVA» конкурси натижаларини эьлон килди. Ижтимоий хаёт номинацияси буйича «Йил хомийси» унвони эгаси деб «Бирдамлик» харакати эьлон килинди. Харакат рахбари Баходир Чориевга 3-январ куни Форумлар саройида булиб утадиган мукофотларни тантанали топшириш маросимига Г.Каримова номидан таклифнома жунатилди. Б.Чориев оммавий ахборот воситаларига тадбирга албатта боришини ва ташкилотчилардан тадбирдан сунг «Узбекистон» саройини «Бирдамлик» харакатини курилтойини утказишга ижарага беришларини илтимос килганини билдирган.
ХАБАРЛАРНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ. 2012-ЙИЛ 25-ДЕКАБР М.МАНСУР

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.