Ишонмадим деманглар…

24-декабр хабарлари
Ходисалар хроникасидан. Узбекистон Вазирлар Махкамаси хузуридаги Олий аттестация комиссиясининг маьмурий биносидан(Тошкент ш. Яхьё Гуломов кучаси 70-уй) 23-декабр куни «Узбекистон сиёсатида мода ва break раксини урни» мавзусидаги даьвогар Гулнора Каримова томонидан 10 йил мукаддам ёкланган «сиёсат фанлари доктори» номзодлик диссертациясини ягона нусхаси йуколган. Олиб борилган тезкор кидирув тадбирлари хозирча натижа бермаган. Мутахассисларнинг фикрича ушбу ноёб нусха аллакачон булак-булакларга булиниб узининг олдиндан белгилаб куйилган асосий максадлари буйича хожатхона манзилларида ишлатилиб юборилган.
Х Х Х
Ходисалар хроникасидан. Узбекистон ахборот агентлигининг 140 ходими 21-декабр куни иш ташлашган. Иш ташлаганлардан 12 киши очлик эьлон килишган. Ходимлар маошлар озлиги, чет элга чикиш визаларини олишдаги кийинчиликлар ва узбек сумини чет эл валюталарига булган эркин алмашуви йуклигидан норози. Шунингдек талаблар ичида агентлик журналистларини Фонд Форамнинг якуний матбуот анжуманига таклиф килинмаганлиги масаласи хам бор. Норозилик акцияси натижасида 3 кундан бери агентлик хабар таркатиш фаолиятини тухтатишга мажбур булган.
Х Х Х
Ходисалар хроникасидан. Узбекистон Ички ишлар вазирлиги Ёнгинга карши кураш бош бошкармаси томонидан республикада утказилган «Ёнгин хавфсизлиги ойлиги» мобайнида 821000(!!!) камчилик аникланган. Бошкарма катта мухандиси, майор Анвар Худойкуловни таькидлашича республика ахолиси утган ой мобайнида эрталабдан кечгача факат ёнгин хавфсизлиги масаласида камчилик ташкил килиш билан, бошкарма ходимлари эса бу камчиликларни аниклаш билан банд булган. Бу хакида «Олам.уз» сайти хабар таркатган.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 24-декабр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.