Муносабатга муносабат

Ҳар кунни ҳам қуёшли кун деб бўлмайди

САВОЛ׃ Гулнорани истаётганлар ҳақида деб номлаганингиз жавобни ўқиб менда бошқа бир савол туғилди. Қизини реклама қилишни ИАКнинг ўзи буюрмаганмикан?(Барот).

ЖАВОБ׃ Бу ҳақда олдин ёзгандим. Агар ИАК қизини ўз ўрнига қўйиш қарорига келганда уни дарҳол ҳукуматга катта бир мансабга тайинлаб, иш ўргатарди. Қизи отасига қулоқ солмай қўйганди. Бу эса ИАКнинг қарор олишини қийинлаштирган омилдир. Аммо у қаримоқда ва кундан кунга “ишдан чиқмоқда”. Бу дегани қизининг капризларига кўникмоқда. Буни мойиллик деб ўйлаган ёнидагилар “пахта қўйиш” учун қизини “кўтар-кўтар” қилаётган бўлишлари ҳам мумкин. Бу бир тахмин. Гулнора  яна отасини мақтаб қолиши ҳам бежиз эмас.

Бошқа тахмин эса МХХ ИАКдан кейин Гулнорани олиб келишга қарор қилган бўлиши мумкин. МХХнинг “қўли” жуда узун ва “қўллари”ни ишга солиб юборган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бу ҳолда ҳам лекинлар бор. Рустам Азимов курашмаса ҳам Шавкат Мирзиёев ва унинг одамлари курашади. Зимдан бўлсада бир нималар қилишади. Швециядаги хурмача қилиқлару АҚШдаги қидирувлар ҳақида яна досъелар пайдо бўлади. Аммо бу Гулноранинг фойдасига ишлайди. Шунинг учун улар бошқа бир нарса ўйлаб топишлари мумкин. Чунки улар ҳам катта куч.

Бу орада АҚШ ва Россия факторлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Россия ҳам, АҚШ ҳам Гулнорани истамайди. Бунинг жиддий сабаблари бор. Аммо улар буни очиққа уролмайдилар. Чунки у ҳолда Гулнора АҚШ ва Россияга қарши миллий рамзга айланиши мумкин, деб ўйлайдилар.

Хуллас, бугун унинг қуёши порлаган кун. Аммо ҳар кунни ҳам қуёшли кун деб бўлмайди. Айниқса, ҳозирги кунлар тобора қисқариб, тунлар узайиб кетган дунёда, хусусан ўзбек дунёсида.

Жаҳонгир Муҳаммад.

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob. Bookmark the permalink.