Сатира

Фонд Форум “фара”лари

Тарас Якубик («Интерфакс» Россия) – В.Путиннинг матбуот анжумани 4,5соат чузилди, сизники эса бор-йуги 2 соат? Кам эмасми?
Гулнора Каримова –Ахир баракатопгур, тушунинг. Мен 2 соатлик анжумандан сунг 3 соат тунги клубда кушик айтаман ва тонг соат 4гача раксга тушаман. Буни куп ёки камлигини аниклаш сизнинг виждонингизга хавола.
Тимора Тимакамуро («Хитачи» Япония) – Оилада кандай мева-сабзавотларни ёктирасизлар?

Гулнора Каримова – отам бир умр ковун ва тарвузни ёктирганлар. Уларни ёш пайтларида полизчи дехконлардан ковун-тарвузларни олганликларини Самаркандни «Сиёб» бозорида хали-хали эслаб юришади. Мен синглим Лола билан «лимон»ларни ёктирамиз. Менинг «лимон» коллекциямда Швейцарияда музлатилган «лимон»лар, Швециядан олиб Гибралтар оролида экилган антика «лимон»лар, турли саньат ва спорт юлдузларига такдим килишга мулжалланган «лимон»лар мавжуд. Биз синглим билан доимо «лимон» коллекцимизни купайтириш устида бош котирамиз. Бу менинг энг севимли машгулотим.

Шоира Исроилова («Солик янгиликлари» Узбекистон) – Жорий йилда тижорат ишларингиздан канча даромад топдингиз ва канча микдорда солик туладингиз?
Гульнора Каримова – Мени ким эканлигимни билмас экансан! Овозингни учир! Ахмок!
Жахон оммавий ахборот воситалари Тошкентда булиб утган «Узбекистон саньати ва маданияти Форуми» Фондининг йил якунларига багишланган матбуот анжумани хакида хабар беришмокда. Анжуманда йил якунларини шархлаган Фонд Форум хайят кенгаши раиси Гулнора Каримова утган йили улар томонидан 611 лойиха амалга оширилгани ва уларга 1,32 млрд. сум сарф килинганини билдирган. Гулнора-хонимни таькидлашича тадбик килинган лойихалар ичида «Бирдамлик» харакати билан биргаликда утказилган «ОШ» тадбири, Прага шахрида Фонд Форум иштирокида ташкил килинган Узбекистон халк харакатининг II cьезди, «Бирлик» партияси билан хамкорликда утган «Юзга Юз минг» кампанияси уларда алохида фахр уйготади. Шунингдек Гулнора-хоним ушбу хамкор ташкилотлар рахбарларига «Каллани ишлата оладиган хар кандай амбицияли одам президент булиши мумкин»лигини ургулагаn.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 22-декабр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.