“Туронзамин” ўқувчисидан

Шеър ёзмасдим, ёзишга мажбур қолдим

Золим шоҳ

Бир шоҳ бўлганмиш беомон,
Ўрис кетиб, келгач даврон,
Дунёда қолмайин армон,
Жон олармиш у ҳар замон.

Бир қурбони Эврил Турон,
Дилмурод Саййид бирён,
Бири Самандар Қўқон,
Зиндонлардин оқизмиш қон.

Ислом номин этиб вайрон,
Фалакларға етмиш фиғон,
Гоҳ жон олиб, гоҳ бериб жон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Намозхонин жойи зиндон,
Диндорлари қочиб Афғон,
Оёқ ости бўлиб Қуръон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Маддоҳларга тегиб даврон,
Ҳақиқатгўй излаб макон,
Адолат сақлаёлмай жон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Таълим бериб элга нодон,
Олимларга етиб қирон,
Зиё ичра зим-зимистон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Қонунига бебурд посбон
Зулмкорга золим қалқон,
Қозиларда қолмай виждон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Миллати жим, йўқдек забон,
Бу аҳволдин дунё ҳайрон,
Бир эл мазлум – у ҳукмрон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Гадо бўлиб оддий инсон,
Дардларига топмай дармон,
Хароб бўлиб Ўзбекистон,
Бир шоҳ бўлганмиш беомон.

Темурмалик Ҳайдаров.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.