Сатира

Ўладиган бўлсак, кулиб ўлайлик

Мана янги йил каби яқинлашиб келаётган, қадимий Мая халқининг тақвимига асосланган 2012 йил 21 декабрдаги “қиёмат куни” ҳам эшик қоқиб турибди.

Шак шубҳасизки, қачон қиёмат бўлишини ёлғиз оллоҳ билгувчидир.

Демак, шундай бўлсада бу кунларни эслаб кулиб қўйсак керак.
Бир неча йиллар олдин ер сайёрасига катта бир комета уриларкан деган шов шувли хабарлар тарқалганди.

Бир оилада эса бунинг қиёмат эканлиги бошқача тушунтирилган эканми, улар бор бисотларини бир ҳафта ичида еб тугатишибди.
Комета ерга урилмабди, аммо бир неча ойга етарли маҳсулотни бир ҳафтага қолдирмай еб битиришганинг ҳажвияси қолибди.

Бўлмаса ўзимизнинг оғайнилар шундай йўл тутишса нима бўларди?!
Унда бирин кетин бошладик.

1. Мистер Қалампир қилган гуноҳлари ва армонлари ҳақида радиога суҳбат бериб, барчадан расмий тарзда кечирим сўрабмиш. Бундай имкониятни қўлдан чиқаришни истамаган Исмат Хушев Мистер Қалампирнинг овози муҳрланган ушбу аудио ёзувни ўз сайтининг тепа қисмига жойлаштирганмиш. Мана сизга биру бир.

2. Доимо чаламуллаларни танқид қилишдан чарчамаган Максим Назировга эндиликда “инсоф” кириб, сақол қўйиб сўфи мақомини олганмиш. Бунга қаноатланмаган сўфи Максимбой барчани қўзғалон қилишга ундаганмиш. Аммо ҳеч ким унинг ортидан эргашмагач бир ўзи қўзғалон қилиш учун Ўзбекистонга отланганмиш.

3. Шавкат Муҳаммад отахонни танқид қилувчи мақолаларни ёзишдан безиб, у ҳақда чиройли мақола ва шеърларни ёза бошлаганмиш. Бундан жуда севиниб кетган Исмат Хушев Шавкат Муҳаммадга ўз сайтининг бош муҳаррирлигини тавсия қилганмиш. Аммо ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, Шавкат Муҳаммад “нонкўрлик” қилиб “Талант Александер” номидан отахоннининг адресларига танқидий мақолаларни учириб юбораётганмиш. Бунинг натижасида мен бунақа мақола ёзмаганман дея Исмат ака отахонга минглаб тушунтириш хатларини ёзаётган эмишлар.

4. Замондош сайтида ҳар куни ўқувчилар томонидан бурни чертилишидан безор бўлган Исмат ака қизариб кетган бурнини упа билан яшириш мақсадида гўзаллик салонига қатнаётган эмиш.

5. Баҳодир Чориев ўзига ёрдамчи бўлган “чемберн”нинг ўрнига бошқа ходим олиш учун танлов эълон қилганмиш. Лекин оқибатини олдиндан билганлар танловга келмаганмиш. Шу сабабли “клиент”ларни йиғиш мақсадида палов сайиллари кенг миқиёсда ўтказилаётганмиш.

6. Каримов эндиликда мухолифатга ён босиб тезда истеъфо берганмиш. Мухолифат ҳам бу қилинган яхшиликка жавобан унинг қизи Гулнорани сайловда юқори натижа олиши учун қўллаб қувватлашларини ваъда беришганмиш.

7.Талант Александер ва Кулол ким ҳақиқий Исмат Хушев дея ўзаро тортишиб қолган эмишлар. Шу аснода Исмат ака келиб, охирги вақтларда яхши ишламаяпсанлар дея иккисини ҳам ишдан қувиб солганмиш.

8. Ўш воқеъларидан аламзада бўлган Исмат Хушев олий фармонларга қўл қўйиш учун 2014 йилда президент сайловида ўз номзодини қўйганмиш.
Овозлар онлайн интернетда ҳаққоний тарзда олиб борилармиш. Бу сафар Исмат аканинг ўзлари ҳам натижаларни ўзгартира олмасмишлар.
Сайлов ҳозирданоқ бошланган. Дунё овози сайтининг ўнг томондаги панелида жойлашган савлов блютенидан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

Мистер Қалампир.

Дунё овози сайти.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.