Ҳақ ва ботил ораси

“Туронзамин”ни нафақат Оқсаройда, ҳатто Хоразмда ҳам ўқишади

Ҳа, Оқсарой қулоғи дик бўлиб “Туронзамин”ни ўқийди. Шунинг учун йиллардир бошқаларга эмас, айнан бизга турли йўллар билан ҳужумлар, “информацион урушлар” ташкил қилинади. Ўзбекистон диктатура режимининг  дил-қарашларини яйраб-яйраб ифода этадиган “Исмат Хушев сайти” “Туронзамин”да чиққан бир хабарга “жиддий” муносабат билдирибди. Бу эса айни пайтда Хушевнинг “Туронзамин”ни ҳеч ким ўқимайди, деган аҳмоқона иддаолари ҳам унинг ўзи томонидан рад этилишидир. Мана  Хушев тарқатган ва ўша “Гурлан каби гуриллаб ёнган”  “мақола”.

“МАТБУОТ ХОЛИС БЎЛМАСА ЁХУД ЎТ ВА ТУХМАТ БАЛОСИ УЙҒУНЛАШГАНДА

Ўзбек халкида «Ўт балосидан, сув балосидап, нохак тухматдан асрасин», деган нақл бор. Инсон ўз хаёти давомида бу балолардан сакланишга қанчалик уринмасин, аммо баъзида бу балолар кутилмаган пайтда рўй бериши мумкин. Ўт балоси, сув балоси келса-ю, бунинг устига ундан жабрланганлар нохақ тухматга қолсалар ундан ёмони йўқ. Халқимизда буни «ўлганнинг устига тепган», дейдилар. Бундай «тепиш»дан холислик минбари бўлмиш оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари орқали дунёга жар солиниб, намойишкорона амалга оширилса ундан ёмони йўқ.

Афсуски, четда туриб баъзиларнинг олди-қочди гаплари-ю, алжирашларига таяниб сичқондан фил ясайдиган, хақиқий воқелик бир ёқда колиб, ўзларича хукм чиқарадиган нашрлар хам йўқ эмас.

Бундай воқеликни ёритишда 2012 йил 6 октябрда Гурлан пахта заводида чиққан ёнғинни хам мисол қилиш мумкин.

Гурлан пахта заводида ёнғин чиққач орадан бир кун ўтиб turonzamin.org интернет нашрида нашрнинг жамоатчи мухбири томонидан юборилган «Гурлан гуриллаб ёнди» сарлавхали каттагина хабар эълон килинди. Хабарда эса мана шундай дейилган: «Бу ёнғин натижасида 17 понт пахта (уюми) тўлалигича ёниб битган, камида яна 2 уюм чала ёниб ўчирилган. Ёнғин пайтида Гурлан туманига қўшни бўлган Мангит, Шовот ва Янгнбозор туманларининг айрим қисмларини хам қалин тутун қоплаган. Вилоятда мавжуд ўт ўчириш техникасининг деярли барчаси жалб килинишига карамасдан ёнғин узоқ давом этган».

Халкимизда «Ғар бўл. ўғри бўл – инсоф билан бўл», деган нақл бор. Ғарликнинг хам, ўғирликнинг хам, хабарчиликнииг хам чегарасини билмайдигап буидай жамоатчи мухбирлар-у, нашрларнииг муддаоси нима?

Лоф хам эви биланда. Ёнғин чиққанда қўшни туман ёнғин ўчириш хизмати ходимларининг ёрдамга келиши бор гaп. Аммо бутун вилоят ўт ўчириш техникасининг жалб қилиниши учун, вилоят осмонининг ярми-ю, Қорақалпоғистон Ресиубликаси худудини қалин тутун қоплаши учун қанча жой ёниши керак?! Буни тасаввур хам қилиш қийин.

Хабар шу билан тугаса кошки эди. Ёнғиннинг сабаблари куракда турмайдиган фаразлар билан шарх килинган. Эмиишки: «Советлар даварида пахта режасини бажаролмаётган туманлар пахта қабул қилиш пунктларида кичик ёнғинлар ташкил қилиб катта миқдорда пахтани «списать» қилишарди. Мустакиллик йилларида пахта билан боғлиқ йирик ёнғинлар умуман кўзга ташланмаган. Демак пахта тозалаш заводларида техник хатолик туфайли ёки тасоддифан ёнғин чиқиши эхтимоли паст».

Советлар даврида пахта режасини бажариш учун турли хил хийла-ю, найранглар ишлатилганлиги бор гап. Негаки, 6 миллион тонналик хирмонни уюшнинг ўзи бўлмасди. Эндичи, ушбу хирмоннинг тенг ярмини уюш ўзбек пахтакори учун хеч гап эмас. Шу боис хабарда илгари сурилган, режани бажара олмай рахбарлар зуғумига учраган фермерлар норозилиги сабаб пахтага ўт қўйилганлиги фарази умуман мантиққа тўғри келмайди. Айникса пахта ҳосили баракали бўлган ушбу йилда. Шунингдек, туман пахтакорлари белгиланган маррага вақтидан илгари етиб келган дамда.

Эътибор берган бўлсангиз хабарнинг сатрлари «ёниб битган, тутун қоплаган, узоқ давом этган» сўзлари билан тугаган. Одатда мухбирлар ёки жамоатчи мухбирлар бирор воқеа ҳодиса ҳақида, масалан, ёнғин тўғрисида хабар берганларида айнан ўз кўзи билан кўрганларини «ёниб битди, тутун қоплади ёки узоқ давом этди» шаклида ёзадилар.

Шундан хам кўриниб турибди-ки, Гурлан пахта заводидаги ёнғинни ёритган бу жамоатчи мухбирнинг асли қаерлик экаилиги ҳам, Гурланнинг қаерда жойлашганини билиш-билмаслиги ҳам номаълум. Бировлардан эшитган миш-мишлар-у, олди-қочди гаплар билан сичқондан фил ясаш, оммани чалғитиш ҳақиқий мухбирга хос бўлмаган нарса. Бундай хабарларни босиб чиқариш эса ҳар бир нашрнинг обрўсини тушириши, муштарийлар ишончини йўқотиши шубҳасиз.

Пахта заводида ёнғин содир бўлгандан турт кун ўтгач «Озодлик» радиоси хам бу ҳақида хабар бериб, интернет нашрида ҳам ёритди. Хайрятки, бу нашр вокеага нисбатап ёндашувда сал «иисофлироқ» чиқди.

«Озодлик» радиоси гарчи воқеага холис ёндашишга уринган бўлса ҳам ёнғин атайлаб чиқарилганлиги ҳақидаги фикрга собит қолганлар.

Орадан яна бир-икки кун утгач turonzamin.org интернет нашрида Ахли Хоразмий номли шахснинг каттагина маколаси хам чоп қилиииб унда яна Гурлан пахта заводидаги ёнғин тўғрисида мулоҳазалар берилган. Яна куракда турмайдиган далиллару, олди-қочди гаплар…

Орадан анча вакт утиб бу хабарлар-у, мақолаларга муносабат билдириш шартмикин, дейиш ҳар бир ўқувчининг хаёлидан ўтиши табиий. Аммо биз қандайдир жамоатчи мухбирлар-у, Ахли Хоразмий ва озодликчиларга ўхшаб хабарни ур деса кўзини чиқармадик, ёнғин сабабларини бошқа жойдан излаб бировга туҳмат ҳам қилмадик, қисқаси сувни кўрмай этик ечмадик. Аниқроғи, ёнғин юзасидан суд кимё ва ёнғин техник экспертизаси хулосасини кутдик.

Уларнинг хулосасига кўра ёнғин электр токидан чиққан учқун натижасида содир бўлганлиги, шамол туфайли ёнғин тезда тарқагани маълум бўлди. Жамоатчи мухбир айтганидек 17 понт (уюм) эмас балки, 326 килограмм пахта бутунлай ёнган. 15 тонна пахта эса чала ёнган ва у қайта ишлашга жўнатилгаи.

Гурлан пахта тозалаш заводидаги ёнғин тўғрисидаги бор хақиқат мана шу. Фақат нияти бузуқ одамларгина бу хақиқатдан кўз юмуши, уни бўрттириб кўрсатиб ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши, оммани чалғитиши мумкин.

Матназар Юсупов”.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.