“Туронзамин” почтасидан

Янги йил ва “революция”

Дмитри Козакдан кейин Ўзбекистонга “олдиндан режалаштирилган” ташрифини амалга оширган Россия Ташқи ишлар вазири Лавров Каримов билан ёпиқ эшиклар ортида нималарни гаплашгани балки хеч қачон ошкор қилинмас. Русларнинг қўлида Жуковский ва Гулноранинг мол-мулклари тақдири каби карталар бор эди, Тошкентнинг қўлида эса МТС ва ОДКБ (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти)га қайтиш эхтимоли карталари. Бу карталар қандай ўйналганини хозирча билмаймиз. “Путиннинг Марказий Осиёни қайтадан Кремл измига қайтариш режаси нақадар реаллик касб этмоқда?” деган саволнинг жавоби яқин орада, ОДКБнинг йиғилиши ортидан тарқатиладиган баёнотда, маълум бўлади. Аммо ота-боболаримиздан қолган “Қўрққан олдин мушт кўтарар” мақоли асосида қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин.

Оқсаройнинг янги йил кечасида барча ресторан ва кўнгилочар мажмуаларни ёпишга қарор қилгани унинг оммавий тадбирлардан хадиксираётганидан дарак беради.

Балки Кремлнинг Каримовни ағдариш учун мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш режаси ҳам бўлиши мумкин.

Янги йил сайиллари эса бунинг учун яхши имконият яратиб беради. Бу имкониятни ОДКБ раҳбари бир неча бор тилга олгани “Марказий Осиёда Араб бахори ҳаракатлари такрорланиши мумкин”лиги тўғрисидаги “қайғуришлари” ҳам тасдиқлайди.

Акс холда Оқсарой бекордан-бекорга халқни янги йил байрамини қутлашдек имкониятдан ҳам маҳрум қилмаган бўларди. Нима бўлганда ҳам тичлик бўлсин!

Ўктам Худоёров.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tahlil, Uzbek. Bookmark the permalink.