Ярми ҳазил, ярми чин

Байрамда байрамлашамиз

Тошкент шахри хокими номига Узбекистон Миллий университетини бир гурух талабалари номидан миннатдорчилик хати келган. Унда миллий урф-одатимизга умуман тугри келмайдиган Кор – бобо ва Кор – киз иштирокидаги янги йил арча байрам тадбирлари утказилмаслиги хакидаги хоким курсатмаси ёшлар томонидан мамнуният билан кабул килинганлиги билдирилади.

Шунингдек хатда янги йил тадбирлари урнига Тошкент шахрининг йирик ресторанларида дастурхон атрофида укувчи ёшларнинг Юртбошимиз асарларини мухокама семинарлари утказиш таклиф килинган.

Талабаларнинг ёзишича, бундай тадбирлар бир томондан ёшларимизни маьнавий томондан чиниктирса, иккинчи томондан улар корнини яхшилаб туйгазиб олиши президент китобларини хар томонлама фойдалик эканлигидан далолат бериши ургуланади. Бу хакида «Халк сузи» рузномаси хабар таркатган.
Х Х Х
19-декабр куни Тошкентда булиб утадиган бадиий гимнастика буйича ёшлар орасидаги республика мусобакалари жанжал билан бошланган. Туполонга «Узбекистон саньати ва маданияти Форуми» Фонди(рахбари Г.Каримова) ва «Сен ёлгиз эмассан» Фонди(рахбари Л.Каримова –Тилляева) орасида мусобака ташкилотчилигига даьво масаласи сабаб булган. Бир тараф тадбирни «Форум юниор спорт» мажмуасида утаётганлиги Фонд Форумни ташкилотчилик хукукига эгалигига исбот деб айтса, карши томон республика бадиий гимнастика федерациясини раиси Л.Каримова-Тилляева эканлигини рукач килмокда. Томонларнинг «Паласе-отель» ресторанидаги 17-декабр куни булиб утган ярашув учрашуви натижа бермабди. Шу сабабли иккала томон Мирзоулугбек туманлараро фукаролик судига даьво ариза билан мурожаат килишган, деб хабар беради Фонд Форум расмий сайти.
Х Х Х
Россия президенти Узбекистон республикаси рахбарига кунгирок килиб, уни Москвадаги МДХ давлатлари рахбарлари йигинига келмаганлигидан хафа булгалигини билдирган. Бунга жавобан И.Каримов ташкилотчилардан таклифнома олмаганлигини, хатто куни кеча Тошкентга келган Ташки ишлар вазири С.Лавров зиёфат чогида бу хакида лом-лим демагани хакида айтган. Унга кушимча килиб вазир куп микдорда ичимлик ичиб, иккинчи кулини хам синдирганига мезбонни айби йуклигини эслатиб куйган. Бу хакида президент матбуот хизмати хабар таркатган.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2-12-йил 18-декабр. М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.