“Туронзамин” почтасидан

Оролманлик орзуси

Алматага келганимга роппа роса 2,5 йил булибди. Бугун -16-декабр – буларда Мустакиллик байрами экан. Эрталабдан хонамда нонушта килиб телевизорни ёкдиму, диванга чузилиб хаёлга ботдим. Кеча кушним, Бўкалик миллати козок Тостонни олдига Узбекистондан амакиси Нишонбой ака хабар олгани келган экан, кечкурунда дастурхон ёзиб мени чакирганди.

Тостон билан бир «времянка»ни бирга ижарага олганмиз. Дастурхон атрофида уёк-буёкдан гаплашдик. Тостонбек миграция департаментидан хат олганини, унга «оролмон» статуси(Козогистон фукаролигини олиш ниятидаги чет эллик козок миллатига мансуб шахс) берилганини хурсанд булиб айтди.

«Бўкада ахвол канака?» –деб сурадим мехмондан.

– Шароит борган сарин огирлашаябди. Кузда врачмисан, укитувчимисан, ким булишингдан катьий назар хаммани пахтага мажбурлади. Нархлар жуда баланд. Газ йук. Кумир ва «опилка» роса киммат! Энди мана Тостонбек укам «гражданство»ни хал килиб олса, оркасидан биз хам ховли-жойни сотиб йулга тушадиганмиз.- дейди. Яна бироз юртимиздаги ахволдан хасратланди.
Хонамга кайтиб шулар хакида кечаси билан уйлаб чикдим. Хозир хам шу хаёлда утирсам эшик такиллаб, бир пайтлари Тошкентда темир йул институтида укитган шогирдим Искандар кириб келди. Асли Тошкентлик, анча уддабурон ва харакатчан йигит. Узбекистонда бир неча хил тижоратларни йулга солмокчи булиб, куп уринди. Аммо доим «кокилди». Охири хеч булмагач Козогистонга йул олганди. Бу ерда курилишда прораблик килмокда. Умуман тирикчилиги ёмон эмас, якинда яхши автомашина олди. Мени Алматага келганимни эшитгач, вакти-вакти билан келиб, хабар олиб туради. Салом-алик килгач балки бирга кетамиз деган хаёлда:
-Янги йилга Тошкентга качон кетмокчисиз?- деб сурадим.
-Виктор Игоревич деган бошлигим бор. Менга курилиш обьектлари топиб беради. Ишимдан чамаси мамнун. Алматани чеккасида кайнотаси эскигина ховлида бир узи яшаркан. Уша жойда яшасанг, кайнотамни олдида одам булиб турарди, -деб маслахат килди. –Бориб курдим. Хозир уша уйни «ремонт»ини бошлаб юборганман. Янги йилгача тугатиб, Тошкентдан келинингизни ва онамларни чакирмокчиман. Негадур хеч Узбекистонга оёгим тортмайди. Келажакда шу уйни сотиб олиб, Козогистон фукаролигини олишга хужжат топширмокчиман. Кучмас мулкка эга чет эллик фукаро Козогистон фукаролигини олишга хаки бор экан, -дейди.
Ажобо. Бир кунда 3та танишим билан сухбатлашдим. Уччаласи хам Узбекистондан юз угираябди. Бири «оролман» булганидан хурсанд, иккинчиси «оролман» укасини оркасидан узи хам Узбекистондан кочиш ниятида, учинчиси кучмас мулк харид килиш йули билан бу ерни фукаролигини олмокчи. Балки мен хам шу масалада бош котириб курсаммикан?….
М.Мансур декабр 2012-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.