Гоҳида ҳазил ҳам керак

Гугуша ҳам жонга тегди

Таникли француз актери Жерар Депардье француз фукаролигидан воз кечди. Бу хакида хабар берган жахон оммавий ахборот воситалари саньаткорни Франция Бош вазирига ёзган норозилик хатига ургу беришмокда. Жумладан хатида Ж.Депардье унинг бу кадамини куплаб мухлислари олкишлаганини, жумладан Тошкентлик мухлиси Гугуша – хоним Узбекистон фукаролигидан воз кечиб Швейцарияга йул олганини ёзади.
Х Х Х
Россия Президенти В.В.Путин Россия Давлат Думасига йиллик мурожаатномасида мехнат мухожирларини Россияга келишига жиддий тускинликлар куйилиши мулжалланганлиги билдирган. Бу гапни шархлаган давлат рахбари булар-булмас кушикларни айтиш учун Москвага келиб вактини Филипп Киркоров ва бошкалар билан айшу-ишратда утказадиган турли Фонд-форумлар бизларга кераги йук деб айтади.
Х Х Х
2013-йилни 30-январида нишонланадиган Узбекистон рахбарини 75 ёшлик юбилей тантаналарни утказиш масалаларини мухокама килиш учун 17-декабр куни Тошкентга Россия Ташки ишлар вазири С. Лавров ташриф буюради. Ташриф чогида тантаналарга таклиф килинадиганлар сони, катнашадиган саньаткорлар руйхати, зиёфат столига тортиладиган таомлар ранг-баранглиги ва бошка масалалар мухокама килинади. Республикада мавжуд электр энергияси ва газ таьминотидан узилишларни инобатга олиб, юбилейни Россияда утказилиши таклиф килинмокда, деб хабар беради УзА ахборот агентлиги.
Хабарларни М.Мансур ҳазиллаштирди.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.