Тадқиқот хулосалари

Дунёнинг диндорлиги

Янги эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра бугун дунёдаги диндорлар сони қуйидагича׃

Насронийлар-2.2 миллирад киши
Мусулмонлар-1.6 миллирад киши
Ҳиндлар-1 миллирад киши
Буддачилар-500 миллион атрофида
Яҳудийлар-14 миллион (ва ҳоказо)

Ер юзидаги ҳар 10 кишидан 8 таси, умуман 5.8 миллиард киши ўзини диндор деб ҳисоблар экан.

Дунёдаги ҳар олти одамдан биттаси эса ўзини динсиз деб биларкан. Улар орасида Деистлар ҳам бор. Деистлар-Худопарастлар-динларга ишонмай Худонинг борлигигагина ишонадиганлардир. Бундайлар Хитойда динсиз деб ҳисобланганларнинг 7 фоизини, АҚШда 68 фоизини ташкил қилар ва улар бевосита Худонинг ўзигагина ишонишларини айтишган.

Пев тадқиқотларда турли мамлактлардан қатнашган турли одамларнинг ўзларининг қайси динга мансубликларини айтишгани асосида умумдунё хулосасини қилган.

Лекин диндорлик ўша дин талабаларини бажариш-бажармасликка қараб белгиланадиган бўлса бу рақамлар кескин ўзгариб кетиши мумкинлиги айтилади.( http://www.pewforum.org/global-religious-landscape-exec.aspx)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.