“Туронзамин” хазинасидан

ТОҒБОЙ АБДУРАЗЗОҚ: БИРЛАШАЙЛИК
Қонимда йўқ ялоқхўрлик,
Таъмагирлик, ҳаромхўрлик.
Керак эмас қисташ, зўрлик,
Кўнгил истар фақат ҳурлик.
Лаганбардор мунофиқлар,
Иймони йуқ, бетофиқлар,
Орамизда итдай ҳурар,
Устимизда қилиб пирлик.
Озчиликмиз-бир неча сон
Қолгани нол қилар сарсон.
Ҳакикатни билиш осон,
Адаштирма буяб турли.
Ахир аниқ хақ ва ботил,
Халқин отган тўранг қотил!
Гар хохласанг унга сотил!!
Кўзинг юмиб қилиб кўрлик.
Умринг қисқа- боқий эмас.
Жасад чирир, ҳақ гап ўлмас.
Фожиалар унутилмас,
Тарих ичра қолиб сирли.
Айгокчилар “юртдан кечиб,”
Лойкалашар сувни кечиб.
Керак булса шимин ечиб,
Тузлар бизни этиб шурли.
Кечалари ётиб бедор,
Тарафкашлик килма зинхор.
Бирлашайлик, кел биродар
Дилда булсин бегуборлик.

ШУРПЕШОНА УЗБЕГИМ

Хижрат килдинг кушни юртга,
Ук ёмгирин кечиб утиб.
Кайтиш йук,- деб,-энди ортга
Касам ичдинг конлар ютиб.
Конхурларга лаънат укиб,
Жон сакладинглар Сузокда,
Сунг яшадинг писиб куркиб,
Руминияда-узокда
Хурсанд булдинг дастлаб узинг,
Олиб сиёсий бошпана.
Очилмади нахот кузинг,
Эй узбегим,шур пешона!
Эй узбегим,кур узбегим,
Борми сенда ахду паймон?!
Пешонаси шур узбегим
Бизни килдинг куп пушаймон!
Кийкиратиб бугизлаган
Кассобингни согингдингми?
Одилман-деб уклар узган
Каззобингни согиндингми?!
Мунофиксан,-ростин айтсам,
Жонинг ширин- иймонинг йук.
Кайтмайман деб ичдинг касам
Афсус,ору- виждонинг йук.
Тутикушдай сайратади,
Энди сени тураларинг.
Хар макомда уйнатади
Томошада жураларинг.
Мажбурлашар сажда кил- деб,
Кийдиришиб йиртик иштон.
Таъналардан таомлар еб,
Саждагохинг булар шайтон.

https://turonzamin.org/2006/08/25/togh-ab/#more-251

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.