Каримовнинг “қамоқда чиритиш” методи

Мурод Жўраевга яна  муддат қўшиб берилди

Марказий Осиёда инсон  ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли Олмалиқдаги колонияда жазо муддатини ўтаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси 2-қисми билан 3 йилу 24 кун муддат қўшиб берилган.
2012 йилнинг 4 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди томонидан ўтказилган суд мажлисида Мурод Жўраевннг на адвокати, на қариндошлари маҳкамада қатнашмаган.
Сиёсий характерга эга бўлган маҳама қарорига мувофиқ, Мурод Жўраев шу йилнинг турли ойларида рухсат берилмаган жойда чекиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, ётоққа пойабзал билан кириш, чойни тамакига айрибошлаш, ободонлаштириш ишларида қатнашмаслик сингари айблар билан турли муддатларга жазо карцерига ташланган.Бу ҳол жиноий жазони ўташ муассасасида қоидабузарлик деб топилиб, суд бу қоидабузарликни қонунлаштирган холос.
1994 йилнинг 16 сентябрида ҳибсга олиниб, 1995 йилнинг  31 майидаги Олий суд ҳукми билан  12 йилга озодликдан маҳрум қилинган  Мурод Жўраевга бешинчи марта  муддат қўшиб берилди. Ҳолбуки,  у бутунлай соғлиғини йўқотган, бир неча амнистия актлари уни четлаб ўтган. Ҳозирда мазкур ҳукм юзасидан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига апеллация тартибида шикоят берилди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари  “Эзгулик” жамияти Мурод Жўраевга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини мутлақо адолатсиз ва сиёсий характерга эга, деб ҳисоблайди. Юқори инстанция судларини мазкур ҳукмни бекор қилиб, сиёсий маҳкумни озодликка чиқаришга чақиради.
Ўзбекистон  инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
Пресс-релиз №41, 12. 12. 2012 йил
Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.