Шеърият

Дилмурод Саййид׃Мен-ёлғиз йўлчига йўл кўрсат, ошна!

Оқил илм йиғар, нодон пул этади жам,

Қорун мулкин йиғса-да, Луқмон бўлолмас.

Тилло табоқда агар кабоб еса ҳам

Ит итлигича қолур, ИНСОН бўлолмас!

***

“Жаннат-оналарнинг зери пойида!”

Бу ҳадисни айтиб, сира тўймаймиз.

Юрармиз жаннатнинг илинж-пайида,

Она оёғин бир ўпиб қўймаймиз!

***

Бир нафас тўхтагин, дўст бўлсанг шошма,

Душманим бўлсанг ҳам тўхта, майлига.

Мен-ёлғиз йўлчига йўл кўрсат, ошна,

Қандай юрсам бўлар Замон зайлига?!. …

01.2002

%d bloggers like this: