“Туронзамин” почтасидан

Ҳазил ва чин аралаш

Узбекистон Вазирлар Махкамасининг карори билан 2013 йилдан бошлаб бюджет ташкилотларда мехнат килаётган ходимлар сони 30%гача камайтирилиши мулжалланган. Ушбу карор билан «Нуроний», «Махалла», «Камолот» жамгармалари, республика хотин – кизлар жамияти, рассомлар ва ёзувчилар уюшмалари, «Тасвирий ойна» бирлашмаси, Узбекистон олимпия кумитаси ва барча спорт турлари буйича федерациялар тулиги билан кискартирилиб, уларнинг вазифалари «Узбекистон саньати ва маданияти Форуми» Фонди тасарруфига юклатилиши белгиланган.

XXX

Охириги кунларда АКШ долларини узбек сумига нисбатан мавжуд курси кескин пасаймокда. Бу холат президентимизнинг доно сиёсатининг амалдаги намунаси, деб фахр билан айтган Марказий Банк рахбари Ф. Муллажонов баьзи бир оммавий ахборот воситалари таркатган доллар курсининг пасайиши Россия давлати томонидан Узбекистондан автомашиналарни сотиб олишдаги киритилган баьзи тускинликлар эканлиги деган хабарлар бухтон эканлигини таькидлаган.

Х Х Х
Вилоят кенгашининг навбатдан ташкари сессиясини утказиш учун Фаргонага ташриф буюрган давлатимиз рахбарига Кергели туманида яшовчи бир гурух оксоколлар мурожаат килишган. Узбек сумининг ночор холатидан норози булган кариялар давлат пул бирлигини ислох килишга, хозирги сумни 1000 га кискартириб ундаги нолларни олиб ташлашни, янгидан 5 сумлик, 10 сумлик ва бошка хил пулларни тадбик килишни ва хорижий валюталарга бемалол алмаштириш имкониятини яратиш масаласида илтимос килишган. Хозирги холат душманларимизнинг кирдикорлиги туфайли юзага келганини ургулаган президентимиз баракатопгурларга идорама –идора арз килиб юргандан кура уйларига бориб танчага оёк узатиб ётишни тафсия килган.
Хабарларни кузатишда давом этамиз 2012-йил 16-декабр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.