Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси

Зўр йигит
“Зокир Алматов жуда зўр йигит”,-деди Исматча “Озодлик” радиосининг Қурултой дастурида. Дастурни тинглаган қўшниси унга:
-Зокир Алматов жаллодку?-деди.-Бир умр унинг қўли қон бўлган ва шундай бўлиб қолади ҳам. У жуда кўп бегуноҳ одамларнинг бошига етди.
-Зато мени камерада шахсан ўзи келиб кўрган, 25 кило наркотик модда билан қўлга тушган бўлсам ҳам қамоқдан олиб чиққан,-деб мақтанди Исматча.
-Бекордан бекоргами?
-Ярмини оламан деганди, лекин учдан бирини берсам ҳам рози бўлган.
Қўшниси кесаттди:
-Ҳмм, у берганнинг бетига қарамайдиган зўр йигит бўлган экан!

Тамат
-Нега санга Исмат деб исм қўйишган?-деб сўради Абдулла Исматчадан.
-Дадам рус тилининг пропагандисти бўлган. Ўша пайтда “Диалектик метериализм”, “Исторический материализм” деган фанларни ўтишган. Шуларнинг олдинги ҳарфаларидан сўз ясаб, қисқа қилиб “Диамат”, “Исмат” дейишаркан. Исмимнинг тарихи шундан.
-Ҳа, “Исторический материализм” дегин. Ўзбекчаси “Тарихий материализм”. Олдинги ҳарфларини оладиган бўлсак, сани ўзбекча исминг Тамат эканда-a?!

Эътироф
-“Бирoвлaр мени “Исмaт читтaк” ёки “чумчуқ” дейди. Бу лaқaб – Aбдуллa Oрипoвдaн чиққaн. Aлҳoл, тaбиaтимдaги беқaрoрлик бoис улуғ шoир менгa шу мaртaбaни рaвo кўргaндир.
Бoшқaлaр “Исмaт – қисмaт” дейишaди. Бундa ҳaм aндaк истеҳзo oҳaнги бoр…
Рaқиблaрим “Тўппoнчa” деб хумoрдaн чиқишaди. Журнaлист Жaҳoнгир Мaмaтoвга қарши “Халқ сўзи” газетасида эълон қилган “Парвоз ва инқироз” номли мақоламдан сўнг у ҳам менга “Тўппончага жавоб” деб мақола ёзган эди. Бизнинг ана шу мунозарамизни кўздa тутиб шундaй ёрлиқ беришган, шекилли…”. Ўзинг шундай деб ёзибсан, ҳатто лақабларнинг бирини мартаба, иккинчисини ёрлиқ деб билибсан. Унда нега хафа бўласан, шуларнинг ёнига “Исматча” ҳам қўшилса қўшилибдида!
-Мен қўшилганим эмас, нима деяпсиз ўзи?

Қочиртирган
-Ҳали ҳеч ким ИАК ҳақида Исматчадек, “ёғли” гаплар айтмаган. Бошқалар ҳам мақташган, лекин бунчаликка боришмаган,-деди бир мухолифатчи иккинчисига.
-Нима деган?
-“Мен у кишининг оташин ва беғубор қалби, жўшқин туйғулари, сокин ва ўйчан, лекин синовчан нигоҳлари, фавқулодда шиддатли ва кескин қарор-у хулосалари, теран фикрлари, дилкаш кулгулари, мард ва тўпори, ўта самимий ва ишонувчанлиги ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларимни ҳам қандай бўлса, шундайлигича баён этдим”,- деб ёзган.
-Ундай бўлса Канадага нега қочиб кетти?
-Шу “ёғли” гапларни дунёга етказиш учун Ислом акасининг ўзи уни қочиртирган.

Туғилиш
-Агар қайта туғилганингда қаерда туғилган бўлардинг?-деб сўради қўшниси Исматчадан.
-Қаерда бўларди, Ўзбекистонда,-деди Исматча ғурур билан.
-Нега?
-Кўрмаяпсизми, Канадага келганимга неча йиллар бўлди, ҳалигача инглиз тилининг “и” ҳарфини ҳам билмайман. Ўзбекистонда қайта туғилсам, Канадага янаги келишимда инглиз тилини билган бўламан.
-Гапингга тушуна олмадим.
-Нега тушунмайсиз, яқинда Ислом отам мактабларда инглиз тилини биринчи синфдан бошлаб ўргатишни буюрдилар.
-Канаданинг ўзида қайта туғилсанку, сразу ўрганиб кетасан.
-Бу ерда Ислом отам йўқ-да!

Остона
-Ислом акангга яна битта хат ёзмайсанми?-деди бир мухолифатчи Исматчага.
-Нега?
-Янги мавзу чиқиб қолди-да?
-Қанақа мавзу?
-Остонани Назарбоев номига қўйиш ҳақида қозоқлар таклиф киритишибди. Сен ҳам дарҳол Ислом акангга бир таклиф билан чиқмайсанми?
Исматча фахрланиб кетди ва׃
-Остонани Назарбоев отига қўймоқчи бўлишса, биз эшикни Ислом акамнинг номларига қўйишимиз керак, эшик тепароқда-да,-деди.

МХХчи
-Фалончидан узоқроқ юринг,-деди Исматча қўшнисига.
-Нега?
-У МХХнинг одами.
-Йўғе, ҳамманинг МХХга ишлашига ишонсам ҳам бу гапга ишонмайман.
-Мен айтдимми ишонинг, у жуда катта лавозимда.
-Бўлиши мумкин эмас.
-Мен айтдимми тамом, ишонинг!
-Сиз қаёқдан биласиз?
-Қаёқдан бўларди, у менинг шефим!

Соғинч
-Нега бунча бу иштоннинг киссасини ковлайсан?-деб сўради қўшниси Исматчадан.
-Бу таррук иштон, Ислом акам ўз қўллари билан ҳадя қилганлар.
-Сендан иштон ҳақида эмас, нега унинг киссасини бунча ковлашинг ҳақида сўраяпман.
-Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, соғинч ака, соғинч! Эски кунларни, Ислом акамнинг ёнларига яқинлашган кунларимни соғинаман!

Опаси
-Гулнора ҳақида шеър ёзгандим, нега сайтингга қўймадинг?,-деб хат ёзди бир мухолифатчи Исматчага.
Исматчанинг жаҳли чиқиб сайтида:
“Бепарда ва ҳақорат сўзлар билан таърифлаганингиз учун, унга ўлим тилаганингиз учун бу шеърни чоп этолмадик.Шундай гўзал ва шундай тиниб тинчимас қизга ўлим тилагандан кўра унга умр тиланг. Унинг кийган лозимини муҳокама қилгандан кўра, унга ибодат ва саодат тиланг!” дeб шеър ҳам ёзиб қўйди׃
“Иқболига ҳавас қилинг дўстлар бугун,
Маликамиз бўлмиш пари рухсоранинг…”
Энди мухолифатчининг жаҳли чиқди ва Исматчага сим қоқди:
-Гулнора ўғри, рекетчи, золим пошшонинг золим қизи бўлса нега уни сўксам хафа бўласан? Отаси бутун халқнинг онасини сўкса майлию биз унинг қизини сўксак жаҳлинг чиқадими?
-Қизиқ экансиз,-деди унга Исматча.- опасини сўксангиз кимнинг жаҳли чиқмайди?
-Бўлмаса, ҳе опангни…!

Адашмоқ
“Мутеликдан халос бўлиб пешонамизга битган мустақилликнинг жамол кўрсатганига ҳам мана ўн йилдан ошди. Ростдан ҳам ўзбек тақдирини оламшумул синовдан ўтказган шу ўн йил ичида асрга татигулик тарихий ҳодисалар, бунёдкорликлар рўй берди. Қайтадан “ўзига хос ва ўзига мос”мустақил Ўзбекистон давлати қад ростлади. Бу жараён ўз-ўзидан, стихияли равишда кечмади-ку. Унга кимдир бош бўлди..”
-Шу гапларни сен ёзганми Исматча?-деб сўради бир мухолифатчи.
-Ҳа, мен ёзганман, қайта-қайта интернетга қўйдим ҳам,. Давомига қаранг, мана нима деб ёзганман׃ “Яна кимлардир тарих араваси ғилдирагига чўқмор тиқиб тўхтатмоқчи, орқага тисармоқчи бўлишди”. Биз Ислом акам билан бу аравани олдинга тортиб, қутқариб қолдик.
-Ҳмм… чўқморчилар уни қаерга тиқишда адашган эканлар!

Миллат
-1989 йилда “Бирлик” Матбуот уйи олдида митинг бошлаганда ўзинг ҳам у ерда гапириб, кейин нега митинг ҳақидаги гапларни югуриб бориб Ислом акангга сотдинг? Бундан ҳам қизиғи бу гапларни мақолангда ҳам ёзибсан? -деб сўради бир мухолифатчи Исматчадан.
-Нега ёзмайин? Ҳақиқат бу. Ислом акамнинг ҳаётларини қутқазиб қолганман. Ўша куни ул муборак зот Матбуот уйида эдилар. Менинг гапимдан кейин бошқа эшикдан чиқиб кетдилар.
-Нега бундай қилдинг?
-Ислом акамнинг тарихий шахс эканликларини олдиндан сезганман. Қолаверса, вазифам ва бурчимни бажарганман. Мен миллат ҳимоячисиман,-деди Исматча гердайиб.

ХуШев
-Ўзбекларда “Хушев” деган фамилия йўқ, буни қаердан топгансан?,-деб сўради Абдулла Исматчадан.
-Уруслар берган бу номни. Биз совет режимига қарши миллатчиликни намойиш қилиб, бу номни ўзбекчалаштирганмиз?
-Ўзбекчалаштирган?
-Ҳа,-да ўртасига “ш” ҳарфини қўшиб қўйганмиз.

“Талант”
-Сен нега ўзингга “Талант” деган лақаб олдинг?-деб сўради акаси Исматчадан.
-Худо бермаганидан кейин ўзим олдимда! Шунинг учун ҳам дунёвий, атеистман!
-“Талант”нинг ёнига “Александеров” деб қўшганинг нимаси?
-Кимдир ўзгартириб қўйибди, аслида “Ақлсандироқ” эди.

Таълим
-Отанг урус мактабида дарс берганда урус болаларига мусулмончиликни ўргатгани учун фелъетон қилинганини уйдириб ёзгансан?-деди бир мухолифатчи Исматчага.
-Ўлай агар уйдирганим йўқ.
-Нега бўлмаса отанг урус болаларидан олдин сенга ўргатмаган мусулмончиликни? Ўзингни “атеистман” деб ёзасан, ароқ, пиво ичиб думалаб қолганинг билан мақтанасан-ку?
-Ака нима қилай, Москавда ўқиганман, ўрисдан таълим олганман. Кўрдингизми, Ислом акам билан тақдиримиз битта.

Чақимчилик
-Болаликдан хотирангда қолган энг муҳим воқеа нима?-деб сўради Абдулла акаси Исматчадан.
-Мактабдаги гапларни хатга тушириб, дадамга олиб келиб берардим, дадам РайОНОга ёзардилар.
-Чақимчилик ота касб эканда сенга?
-Йўқ, ота касб эмас, дадамни ҳам бу ишга мен зўрлаганман.

Иллатчилик
-Санга битта саволим бор, Совет даврида отаси миллатчи деб фелъетон қилиниб, ишдан қувилган одамнинг боласини коммунистик партия раҳбарларининг арзандалари дам оладиган “Артекка” юборишармиди?
-Э, йўқ!-деб жавоб қилди кайфи ошиб қолган Исматча қўшнисига.-Ё отаси уруспараст бўлиш керак эди, ё боласи етимча. Бўлмаса “Артекка” боролмасди. Мана мен борганман ва буни чин дилдан айтаяпман сизга.
-Лекин отам “миллатчилик қилгани” учун урилган деб ёзгансан-ку?
-Ҳа, ёзганман. Отам билан фахрланаман!
-Жойлари жаннатда бўлсин. Лекин, ўша гапни сенга ҳам атасa бўлар экан, фақат “миллатчилик қилгани учун урилган” деган иборадан биринчи “м” ҳарфини ўчирса бас!

“Б” ҳарфи
-Абдулла акангни мана бу шеърини сайтингда ҳар уч кунда такрорлаб қўясан
“Менинг мавжудлигим ўзимга керак,
Тахтим – оиламнинг балки тахтидир.
Ислом ака, Сиз бор, биз ғолиб бешак,
Сизнинг борлигингиз халқнинг бахтидир!”
-Зўр шеърни қайта-қайта ўқиш керак,-деди Исматча.
-Ундай бўлса, учинчи қаторда битта сўзнинг олдига атайлабдан “б” ҳарфини қўшиб қўйганинг нимаси?

Топшириқ
-Сен радиоларга чиқиб махсус идоранинг топшириғи билан фалончиларга туҳмат қилганман, деб кўз ёши тўккандинг, мана энди хорижга чиқиб олиб ҳам яна ўш одамларга буҳтон уюштирмоқдасан. Бу сафар топшириқни қаердан олдинг?,-деб сўради Исматчадан бир мухолифатчи.
Исматчанинг жаҳли чиқди׃
-Сиз мени ким деб ўйлаяпсиз? Мен принципиал одамман. Мингта жойдан топшириқ оладиган лўттибоз эмасман. Бир умр битта жойдан оламан топшириқни. Бундан кейин гапингизни ўйлаб гапиринг!

Денгиз
-Қачон сайтингни очсам Абдулла акангни мана бу шеърини кўриб қоламан. Уни жуда севсанг керакки такрор-такрор нашр этасан?
”Афсус, бизнинг денгизимиз йўқ,
Гоҳо алам билан янграр сўзингиз.
Лекин, Ислом ака, менинг кўнглим тўқ –
Бизлар учун денгиз ўзингиз…”
-Бу жуда ҳам зўр шеър!
-Битта саволим бор, ичиб юрган бўлсангиз керак, шу денгизнинг суви тотлими ёки шўрми?

Тили узун
-Бобо судралиб юрувчиларга қайси ҳайвонлар киради?-деб сўради дарс қилиб ўтирган невараси ИАКдан.
-Ҳм… масалан, илон, калтакесак ва… исматча.
-Бобо, исаматча деганингиз қанақа ҳайвон?
-Тили узун. Ана туфлимга қарагин қандай ялтиратиб қўйибди? У фақат меникини эмас, МХХ раиси, Бош вазир ва бошқа ўнлаб вазиру нозирларникини ҳам ялаб қўяди.

Ислом ака
Исматча ўғлини мактабга олиб бораётганди, телефон жиринглади. Радиодан экан. У гаплашиб бўлгач׃
-“Сайтимни ҳар куни Ислом акам ўқиб борадилар”, деб айтдингизми дада,- деб сўради ўғли.
-Ҳа, Ислом ака ҳар куни ўқийдилар. Буни чин қалбдан ҳис қиламан, кўриб тураман гўё.
-Дада нега мени ака дейдиган бўлдингиз?
-Мен сени эмас, бобонг Ислом акани назарда тутаяпман.
-Ҳа…, мен ҳам ҳайрон бўлдим, чунки сайтингиз борлигини билмайманда.

Таъсирли
-Ўзбекистон мусулмонлари ичида энг таъсирлиси, энг таниқлиси, энг кучлиси ким?-деб сўради радио мухбири бир тингловчидан.
-Ким бўларди, Исматчада
-Қаердан олдингиз бу гапни? Ким айтди бу гапни?
-Ким айтарди, унинг ўзи айтди!

Лапша
-Исматча сайтингда “Азиз мухлислар, илтимос, то янги кучли компьютер олиб бу муаммони бартараф этгунга қадар сайтимизга камроқ киришингизни илтимос қилсак, биздан ранжиманг”, деб ёзибсан. Наҳотки бу нарса компютерга боғлиқ эмаслигини билмасанг?
-Биламан ака…
-Унда нега бундай деб ёздинг?
-Ўзим коммент ёзишдан чарчаб кеттим. Бошқалар эса мени IPсиини топиб, Тошкентга узатади, деб ўйлаб, ёзишмаяпти. Шунинг учун қулоққа лапша осиб қўйдим.
-Ҳа, кўриб турибман, ярашибди.

Шоҳаншоҳ
-Битта мақолангда Ислом Каримов ҳақида ёзиб унга “Саддам Ҳусайн, Муаммар Қаддофий, Ҳусни Муборак ва мана Башар Асад каби фожеали қисмат ёр бўлишини орзу қилаётган одамлар Ислом Каримовнинг… айни пайтда кўпларга яхшилик қилган ва алал оқибат уларнинг аксариятидан яхшилик кўрмаган шаҳаншоҳ эканини билишармикан?” деб ёзибсан? Ҳеч бўлмаса битта яхшилигини айтиб бероласанми?-деди бир мухолифатчи.
-Мана, масалан, яқинда Американинг илтимоси билан битта мухолифатчини қамоқдан чиқариб юбордилар. Бундай мисоллар мингта,-деб жавоб қилди Исматча.
-Мухолифатчиларни унинг ўзи қамаганди-ку?
Исматча ажаблангандек елкасини қисиб׃
-Жа, қизиқсиз-а, Ислом акам оддий мелисамикилар одамларни қамасинлар? У киши шаҳаншоҳ!-деди.

Кўйлак
Исматча Москвада Абдулла Ориповни кўриб унга “ёпишиб олди”:
-Шу кўйлагингизни менга ҳадя қилинг, устоз.
-Ёқасини яғир босиб кетган бу кўйлакни нима қиласан қизталақ?
-Айланиб кетай яғиридан, юваман уни,-деди Исматча севиниб-севиниб.
-Жиннимисан бу жулдираб қолган кўйлак бўлса, бир ювилса керак бўлмай қолади.
-Устоз, менга зотан кўйлак керак эмас, мағзаваси керак,-деди Исматча қимтаниб.

Виждон
-Диктатор Каримов озодлик куйчиси, ёзувчи Эврил Туронни қамоқда қийнаётгани ҳақида бутун дунё гапирганда Ўзбекистон Ўзувчилар уюшмаси қарсак чалиб турибди,-деди Исматча билан суҳбатлашаётган радио мухбири.
-Улар вижонсизлардир, ўз сафдошлари тақдирини ўйламайдиган аблаҳлардир,-деди Исматча.
-Лекин союзда сизга ҳурматли бўлган окахонингиз Абдулла Ориф раисларку?
-Кеча у кишидан ариза ёздириб олишган.
-Ҳали ўтирибди жойида. Ислом отангиз жавоб бермабди, билаъкс юбилейларини тантанали ўтказиш ҳақида қарор чиқарибди.
-Гўзал хабар. Дарвоқе, биласизми, гап Эврил Туроннинг ўзида, Ислом отанинг яхшиликларини билмаган, Абдулла акани ҳурмат қилмаган…

Каллаварам
“Ҳурматли қадрдон акахон. Сизни бутун дунё ўзбеклари, Бирлашмаган миллатлар ташкилоти, Қочоқлар умумдунё ҳамжамияти, Пулсиз бизнессменлар фонди номидан туғилган кунингиз билан самимий қутлайман. Дунё тургунча, ўзбеклар бўлгунча омон бўлинг ака” деб ёзди Исматча Марату ҳақида. Кейин унга “Ўқидингизми?” деб телефон қилди.
-Нима деб валдираясан браток, бугун мени туғилган куним эмас.
-Ака, Фейсбукда ўзингиз шундай ёзиб қўйибсиз-ку?!
-Каллаварам, қайси аҳмоқ Фейсбукка ҳақиқий туғилган кунини ёзади?
-Мана мен ёзганман.

Гўрков
“Ҳукумат биносига ҳужум қилган бу аблаҳларнинг бошини сапчадек узиб ташланг” деб бақирди Абдулла Ориф мажлисда Ички ишлар вазири Зокир Алматовга.
Мажлисдан кейин Исматча унинг ёнига келди:
-“Сапча”ларни кўмиш вазифасини менга олиб беринг, акажон,-деди унга ёлвориб.
-Нима бўлди, яна ишсиз қолдингми? Гўрковлик қилишга розимисан?
-Розиман устоз, минг марта розиман. Биласиз қамоқдан келдим, ҳолим танг.
-Бу ишнинг қамоққа, ҳолинг танглигига нима алоқаси бор?-деди Абдулла акаси Исматчага.
-Ҳукумат биносига ҳужум қилганларни биламан, ҳаммасининг тилла тиши бор!

Ваҳший
Исматча турли сабаблар билан қочиб кетган Хўроз, Ит ва Эшакни бошлаб аэропортга олиб келди.
-Халқ оч, борсанг сени сўйиб ейди, у ерда нима қиласан? -деди бир кекса йўловчи Хўрозга.
-Ҳозир ҳизблар кўпайиб кетди, хабарингиз йўқми, ҳар жойда азонни ҳар турли айтишмоқда, мен бориб бир хил азон айтилишини ташкил қиламан!-деди Хўроз.
-Сенчи?-деб сўрашди у Итдан.
-Мелиса ва МХХ айниб кетди, халқни таламоқда, тартиб интизом йўқ, ўзим бориб амният ўрнатмасам бўлмайди!-деди гердайиб Ит.
Сўнг эшакдан сўради.
-Нега қайтмайин? Халққа қулоқ солдингизми, ҳаммaси ИАКни эшак демоқда, тез қайтиб, инқилоб қилиб, тахтни олиб, унга ким аслида кимлигини кўрсатиб қўйишим керак!-деди дўриллаб Эшак.
Кейин Исматчадан:
-Сен қочиб келдим деб юргандинг, сен нега қайтаясан?-деб сўради.
-Мен буларни ушлаб олиб кетиш учун келгандим.
-Қандай қилиб ушладинг буларни?
-Бир икки мақтаб, орқасини уқаласанг ҳар қандай ваҳший ҳайвон оёғингга бош эгади.
-Ҳммм… “Ислом отам шамоллаб қолганларида орқаларини уқалаганман” деб ёзгандинг, наҳотки у сенга бош эгган бўлса?
-Э, унақа деманг, мен у зотга бош эгаман.

Тепки
Каримов Исматчанинг орқасига тепиб юборди. У Анҳорга қулаб тушди. Бир оздан сўнг сувдан шаллабо бўлиб чиққан Исматча Каримовга:
-Ислом ака кечирасиз, оёғим тойиб сувга тушиб кетдим!-деди.

АЛОҚА
-Кечалари ухлай олмаяпман, нега?-деб сўради Марату Исматчадан.
-Бекор ўтирманг, ўзингизни овора қилинг, масалан, менга бир нарсалар ёзиб туринг. Уйқу ўлим эмас, бугун келмаса эртага барибир келади,-деб жавоб қилди Исматча.
-Нима, ўлим келмайдиган бўлганми?-ажабланди Марату.
-Билмасам, буни мендан кўра сиз кўпроқ билишингиз мумкин. Доим ҳали тирикман деб ёзасизку?
-Биргаликда тирик эдик ука, бу ерда бўлганингда учрашиб турардик, алоқа қилиб турардик, тирик эдик, ажралдигу ўлдик.
-Ўксиманг ака, интернет орқали алоқа қилиб турамиз,-деди Исматча.

Нофизий.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.