Долзарб мавзу

Ўз халқини талаган жоҳиллар

Афғонистонда мамлакатдаги йирик тижорий Қобул банкдан ноқонуний олинган 861 млн доллар олиб чиқиб кетилинган, бу пулларнинг бир қисми озиқ-овқатга мўлжалланган контейнерларда Pamir Airways русумли самолётларда ташилинган.
Учувчиларга бу пулларни олиб чиқиб кетишда иштирок этганлиги учун 2008 йилни март ойидан 2010 йил ноябр ойигача бўлган иш ҳақларига қўшиб ёзиш йўли билан 320 минг доллар тўлашган.

Ўғирланган пулларнинг катта қисми 2007 йилнинг мартидан 2011 йилнинг апрелигача бўлган вақт мобайнида электрон пул ўтказма йўли билан жўнатилинган. Натижада ушбу пул операциялардан сўнг, дунёнинг 20 дан ошиқ давлатларининг, шулар қаторида Россия, БАА, Қозоғистон, Туркия, АҚШ, Латвия, Хитой, Туркманистон, Буюк Британия, Жанубий Корея, Швецария каби давлатларнинг банкларидаги 19 та шахсий компания ва шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилинган.
Шу билан бирга 66 млн доллар ҳақиқатда Қобул банкда ишламайдиган ходимларнинг иш ҳақи, машина ва мукофотларига сарфланган. Ҳисобот натижаларига кўра, банкда икки хил хужжат юритилинган, биринчиси ҳақиқий молиявий ҳисобот учун, иккинчи хужжатда эса очиқ қаллоблик намоён этилган.
Пуллар банкдан ҳеч қачон тўланилмаган қалбаки ссудалар ёрдамида олиб чиқиб кетилинган, шу билан бирга банк ҳукуматнинг тегишлик рухсатисиз мамлакат бўйлаб юздан зиёд банк бўлимларини бошқарган. Умумий зиённинг хажми Афғонистон ЯИМнинг беш фоизини ташкил этган.
Гумондорлар қаторида банк акциядорлари бўлган Афғонистон президенти Хомид Карзайнинг укаси Маҳмуд Карзай ва мамлакат биринчи вице-президенти Хосин Фахимнинг укалари исмлари ҳам зикр этилган.
Изоҳ: Ҳокимлар ўз ҳалқининг фаровонлиги ва ободлиги йўлида эмас, балки ўз ҳамёнини тўлдиришлик учун ҳаракат қилишади. Бундай касаллик фақатгина Афғонистон ҳукумат бошлиқларигагина тегишли ва бу фақатгина оддий Афғон фуқаролари бошига тушаётган бало эмас.
Ҳокимлар халқнинг умумий бойликлари бўлган нефт, газ, олтин ва яна кўплаб табиий бойликларини олиб чиқиб кетишлик учун бегоналарга кенг имконият беришлиги камлик қилганидек, улардан ортиб қолаётган озгина урвоқни ҳам ҳалққа беришлик ўрнига ўз ҳамёнларига урмоқдалар.
Халқнинг аксари эса шунча бойликлар ичида яшашликларига қарамай, ҳатто қорни тўйиб нон ейишга ҳам қодир бўлолмаяптилар. Ҳалқнинг бойлигини талон-тарож қилиб бойлик ортирган аммо, бу тўплаган ҳаром бойликлари ўзларига ҳам насиб қилмаган Индонезия президенти генерал Суҳарто 36 млрд доллар ўмарган, Ливия президенти Қаззофий ҳалқнинг 200 млрддан кўпроқ пулни ўзлаштирган, Миср президенти Хусни Муборак бўлса 70 млрд доллар, Тунис президенти Зайнилобиддин 1,5 тонна олтин ва оила аъзолари билан бирга миллиардлаган долларларни ўзлаштирган бўлса, Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ эса ҳалқнинг миллиардлаб доллар пулини ўғирлаб Европа банкларига жойлаштиришди.
Оқибатда эса бу ҳалқдан ўғирлаган пуллари ўзларига ҳам насиб этмади. Уларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари музлатилиб, бу улкан бойликлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.
Ўзбекистон президенти Каримов ва унинг оила аъзолари ҳам Ўзбекистон бойликларидан ўз истакларига мувофиқ фойдаланиб келишмоқда. Айрим манбаларга кўра, Каримов ва оиласининг бугунги кундаги бойликлари 15 млрд доллардан зиёдни ташкил этади.
Telia Sonera компанияси билан боғлиқ можаролардан сўнг президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли деб ҳисобланган 640 млн, бошқа манбага кўра, 800 млн доллар музлатиб қўйилинди. Ҳозиргача хорижда миллиардер деб тан олинган Ўзбекистон фуқаролари – президент Каримовнинг қизлари Гулнора ва Лола Каримовалардир.
Швейцариянинг “Bilan” журнали ўтган йили опа-сингилларнинг бойлигини бир миллиард долларга тенг, деб баҳолаган бўлиб, бу фақатгина оммага маълум бўлган қисми холос. Бундан аввалроқ эса Ўзбекистондан учиб кетаётган самолётни Москва аэропортига мажбуран қўндирилиб, уни ичидаги Гулнора Каримовага тегишли бўлган 8 тонна олтин қўлга олинган. Россия ҳукумати бу олтинларни мусодара қилиб, 9 май Ғалаба куни муносабати билан ҳар бир уруш ветеранига биттадан автомобил совға қилган эди.
Жоҳил ҳукмдорлар эса ўз ҳалқининг бош кўтармаслиги ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмаслиги учун мана шундай иқтисодий ва сиёсий зулм остида ушлаб туришдан манфаатдордирлар.
С. Болтаев тайёрлади.
Zamondosh.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.