Эртанги кун хабарлари

Юртбошига бронза ҳайкалчаси бермаганидан афсусда

Уз.А ахборот агентлиги хабар беришича Узбекистоннинг «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки Буюк Британиянинг «The banker» журнали томонидан «2012-йилнинг энг яхши банки» деб бахоланган ва нашр асосчиси Бренден Бреккер томонидан бронза хайкалчаси билан мукофотланган. Йил тугамасдан туриб тусатдан мукофот олган «Микрокредитбанк» мулозимлари бу ютукка эришишга мухтарам юртбошимиз 2010-йил 25-ноябр куни эьлон килган «Банк ва молия тизимини ислох килиш ва баркарорлигини таьминлашнинг устивор йуналишлари хакида»ги карори сабаб булганлигини айтишган. Бунга жавобан Бренден Бреккер жанолари юртбошига бронза хайкалчасини бермаганидан афсусланганлигини ва келажакда унга мармар хайкал карздорлигини ургулаган.
Х Х Х
Тошкентда «Йил аёли-2012» танловининг якуний боскичи булиб утганлигини «УзА» ахборот агенглиги хабар килади. Фонд Форум карори билан танлов голиби этиб Кашкадарё вилояти Китоб туманидан Насиба Нурова танланган ва унга кенгаш раиси Гулнора Каримова асосий совга – «Матиз» автомашинасини топширган. ГАИ ходимлари ушбу машинани расмийлаштириш пайтида «Матиз»га хеч кайси ташкилот томонидан пул туланмаганлиги, «справка-счет» хужжати йуклиги хамда сугурта килинмаганлиги аникланган. Натижада унга давлат белгиси(номери) берилиши мумкин эмаслиги сабабли автомашина «штраф-плошадкага» олиб кетилган.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 12-декабр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.