Сатира

ЯРМИ ҲАЗИЛ, ЯРМИ ЧИН

Жиззах вилояти Фориш туманида мактаб укитувчиси булиб ишлаётган Дилдора Бахорова Фонд Форум рахбари Гулнора Каримовага Твиттер оркали мурожаат килиб, маошини банк пластик картага утказилаётганлиги туфайли накд пул ололмаётганидан нолиган. Натижада Дилдоранинг хисоб ракамида бир неча миллион сум пул маблаги йигилиб колганини билдирган. Ушбу мурожаат-хатга катта кизикиш уйготган Гулнорахоним жавоб хатини инглиз тилида машхур кушик айтиш билан бошлаган. Сунгра Гулноранинг узи хам Швейцария банклари томонидан бир неча миллион маблагни ола олмаётгани хакида сузлаб, Дилдорага «сабрни таги олтин» деган маколни эслатган. Шунингдек буш вактини банкма-банк арз килиб юргандан кура кушик айтиш, Break ракс сирларини урганиш, атир-упа тайерлашни ва карате-до курашни асосларини урганишга сарфлашини тафвсия килган.
Х Х Х
«Uzmetronom» сайти хабарида келаётган Янги йил байрами кунлари Кор-бобо ва Кор-кизлар иштирокидаги тадбирлар кескин кискартирилиши билдирилган. Бу холатдан норози булганлар 20-декабр куни Фонд Форум томонидан 7-маротаба утказиладиган он-лайн конференциясига мурожаат килишлари мумкин.
Х Х Х
22-декабрдаги «Энергетиклар куни» га багишлаб курилаётган Тожикистон худудидаги «Рогун» ва Киргизистон худудидаги «Камбарата» гидроэлектростанциялар жамоалари вакилларидан иборат делегация Тошкентга дустлик сафари билан ташриф буюриши режалаштирилган. Мехмонларни Ташки ишлар вазирлиги ва «Узбекэнерго» кампания си мулозимларидан ташкари давлат рахбари кабул килиши кутилаябди. «Оксарой»даги тадбир нима билан тугашини олдиндан башорат килган мутахассисларга Вазирлар махкамаси томонидан катта пул мукофотлари белгиланган.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 20120йил 11-декабр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.