Сатира

Шавкат Муҳаммад: Қурултойгача уч йил бор…

Исмат магазинга нонга чиқиб, беихтиёр спиртли ичимликлар сотиладиган бўлимга бориб қолди. Қатортолда қатор-қатор тизилган жононлар каби қаторлашган шишалардан кўз узолмай, тўрвахалтасига икки шиша вино солди.

Уйга борганда қаҳру-заҳр билан кутиб олган хотинига нима деб баҳона қилишни билмади-да, довдираб:

-Биласизми, онаси, бугун улуғ шоиримиз Ёдгор Обиднинг туғилган куни, элликта қилмасам бўлмайди. Ҳурмати чексиз ахир”, деб қутулди.

Ишни ,,тоза” қилиш учун сайтига табрикнома ёзиб қўйди.

Шиша яримлаган ҳам эдики, дўсти қўнғироқ қилиб қолди: ,,Ёдгор аканинг бугун туғилган куни эмас шекилли? Тинчликми?”.

-Э, дўстим, томоқ тақиллаб турганда нималар демайди одам. Калтакдан қутулиш учун шундан бошқа баҳона топа олмадим”

-Тушунарли, кейинги сафар Лермонтовнинг туғилган кунини нишонла.

-Дўстим, мен Талантманку, бирор нарса ўйлаб топарман. Қолаверса эртанинг ғамини эшак ейди, деганларидек эртага ҳам баҳона топиб қўйганман. Дам бу дамдир, ўзга дамни дам дема, магарким шароб бўлса , беорликдан ғам ема. Қалай, бопладимми?!

-Ҳа,майли,сенбоп бир йўлини ўргатаман, христианларнинг жаназасигаям қатнашиб тур, биринчидан, бунақа шовқин кўтаришга ҳожат қолмайди, иккинчидан, ичкилик текин. Қурултойгача эса, яна уч йил бор.

Шавкат Муҳаммад.

Manba

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.