Бугунинг гаплари

Тоғбой Абдураззоқ: Қитмирнинг қилиғи

На чора, қўшнинг кўр бўлса кўзингни қис деганлар… Шу сабаб қоронғида пойлаб туриб кессак отамиз бир-биримизга. Болалигимда қўшнимизнинг Қитмир исмли пакана сариқ ити бўлган. Қитмир атрофимиздаги жамики болаларни бир қатор тишлаб чиққан десам адашмайман. Ўша ит ҳурмасдан пойлаб келиб тишлаб қочар эди. Кунлардан бири тор кўчада кетаётган Қитмирни кўриб қолдим. Қўлимга тош олиб орқасидан отганимда нақ кетига тегди. У ортига қайрилиб менга ҳужм қилса керак, деб ўйлаган эдим. Бироқ Қитмир анча олдинда кетаётган Фаттоҳ исмли болани қувиб бориб, ғазабда толаб тишлади. Мен эса секин уйимизга кириб кетдим. Ҳалигача ўша воқеа кўз олдимдан кетмайди.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Fikr. Bookmark the permalink.