Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси

Иллатчилик

-Санга битта саволим бор, Совет даврида отаси миллатчи деб фелъетон қилиниб, ишдан қувилган одамнинг боласини коммунистик партия раҳбарларининг арзандалари дам оладиган “Артекка” юборишармиди?

-Э, йўқ!-деб жавоб қилди кайфи ошиб қолган Исматча қўшнисига.-Ё отаси уруспараст бўлиш керак эди, ё боласи етимча. Бўлмаса “Артекка” боролмасди. Мана мен борганман ва буни чин дилдан айтаяпман сизга.

-Лекин отам “миллатчилик қилгани” учун урилган деб ёзгансан-ку?

-Ҳа, ёзганман. Отам билан фахрланаман!
-Жойлари жаннатда бўлсин. Лекин, ўша гапни сенга ҳам атасa бўлар экан, фақат “миллатчилик қилгани учун урилган” деган иборадан биринчи “м” ҳарфини ўчирса бас!

“Б” ҳарфи
-Абдулла акангни мана бу шеърини сайтингда ҳар уч кунда такрорлаб қўясан
“Менинг мавжудлигим ўзимга керак,
Тахтим – оиламнинг балки тахтидир.
Ислом ака, Сиз бор, биз ғолиб бешак,
Сизнинг борлигингиз халқнинг бахтидир!”
-Зўр шеърни қайта-қайта ўқиш керак,-деди Исматча.
-Ундай бўлса, учинчи қаторда битта сўзнинг олдига атайлабдан “б” ҳарфини қўшиб қўйганинг нимаси?

Топшириқ
-Сен радиоларга чиқиб махсус идоранинг топшириғи билан фалончиларга туҳмат қилганман, деб кўз ёши тўккандинг, мана энди хорижга чиқиб олиб ҳам яна ўш одамларга буҳтон уюштирмоқдасан. Бу сафар топшириқни қаердан олдинг?,-деб сўради Исматчадан бир мухолифатчи.
Исматчанинг жаҳли чиқди׃
-Сиз мени ким деб ўйлаяпсиз? Мен принципиал одамман. Мингта жойдан топшириқ оладиган лўттибоз эмасман. Бир умр битта жойдан оламан топшириқни. Бундан кейин гапингизни ўйлаб гапиринг!

Денгиз
-Қачон сайтингни очсам Абдулла акангни мана бу шеърини кўриб қоламан. Уни жуда севсанг керакки такрор-такрор нашр этасан?
”Афсус, бизнинг денгизимиз йўқ,
Гоҳо алам билан янграр сўзингиз.
Лекин, Ислом ака, менинг кўнглим тўқ –
Бизлар учун денгиз ўзингиз…”
-Бу жуда ҳам зўр шеър!
-Битта саволим бор, ичиб юрган бўлсангиз керак, шу денгизнинг суви тотлими ёки шўрми?

Тили узун
-Бобо судралиб юрувчиларга қайси ҳайвонлар киради?-деб сўради дарс қилиб ўтирган невараси ИАКдан.
-Ҳм… масалан, илон, калтакесак ва… исматча.
-Бобо, исаматча деганингиз қанақа ҳайвон?
-Тили узун. Ана туфлимга қарагин қандай ялтиратиб қўйибди? У фақат меникини эмас, МХХ раиси, Бош вазир ва бошқа ўнлаб вазиру нозирларникини ҳам ялаб қўяди.

Ислом ака
Исматча ўғлини мактабга олиб бораётганди, телефон жиринглади. Радиодан экан. У гаплашиб бўлгач׃
-“Сайтимни ҳар куни Ислом акам ўқиб борадилар”, деб айтдингизми дада,- деб сўради ўғли.
-Ҳа, Ислом ака ҳар куни ўқийдилар. Буни чин қалбдан ҳис қиламан, кўриб тураман гўё.
-Дада нега мени ака дейдиган бўлдингиз?
-Мен сени эмас, бобонг Ислом акани назарда тутаяпман.
-Ҳа…, мен ҳам ҳайрон бўлдим, чунки сайтингиз борлигини билмайманда.

Таъсирли
-Ўзбекистон мусулмонлари ичида энг таъсирлиси, энг таниқлиси, энг кучлиси ким?-деб сўради радио мухбири бир тингловчидан.
-Ким бўларди, Исматчада
-Қаердан олдингиз бу гапни? Ким айтди бу гапни?
-Ким айтарди, унинг ўзи айтди!

Лапша
-Исматча сайтингда “Азиз мухлислар, илтимос, то янги кучли компьютер олиб бу муаммони бартараф этгунга қадар сайтимизга камроқ киришингизни илтимос қилсак, биздан ранжиманг”, деб ёзибсан. Наҳотки бу нарса компютерга боғлиқ эмаслигини билмасанг?
-Биламан ака…
-Унда нега бундай деб ёздинг?
-Ўзим коммент ёзишдан чарчаб кеттим. Бошқалар эса мени IPсиини топиб, Тошкентга узатади, деб ўйлаб, ёзишмаяпти. Шунинг учун қулоққа лапша осиб қўйдим.
-Ҳа, кўриб турибман, ярашибди.

Шоҳаншоҳ
-Битта мақолангда Ислом Каримов ҳақида ёзиб унга “Саддам Ҳусайн, Муаммар Қаддофий, Ҳусни Муборак ва мана Башар Асад каби фожеали қисмат ёр бўлишини орзу қилаётган одамлар Ислом Каримовнинг… айни пайтда кўпларга яхшилик қилган ва алал оқибат уларнинг аксариятидан яхшилик кўрмаган шаҳаншоҳ эканини билишармикан?” деб ёзибсан? Ҳеч бўлмаса битта яхшилигини айтиб бероласанми?-деди бир мухолифатчи.
-Мана, масалан, яқинда Американинг илтимоси билан битта мухолифатчини қамоқдан чиқариб юбордилар. Бундай мисоллар мингта,-деб жавоб қилди Исматча.
-Мухолифатчиларни унинг ўзи қамаганди-ку?
Исматча ажаблангандек елкасини қисиб׃
-Жа, қизиқсиз-а, Ислом акам оддий мелисамикилар одамларни қамасинлар? У киши шаҳаншоҳ!-деди.

Кўйлак
Исматча Москвада Абдулла Ориповни кўриб унга “ёпишиб олди”:
-Шу кўйлагингизни менга ҳадя қилинг, устоз.
-Ёқасини яғир босиб кетган бу кўйлакни нима қиласан қизталақ?
-Айланиб кетай яғиридан, юваман уни,-деди Исматча севиниб-севиниб.
-Жиннимисан бу жулдираб қолган кўйлак бўлса, бир ювилса керак бўлмай қолади.
-Устоз, менга зотан кўйлак керак эмас, мағзаваси керак,-деди Исматча қимтаниб.

Виждон
-Диктатор Каримов озодлик куйчиси, ёзувчи Эврил Туронни қамоқда қийнаётгани ҳақида бутун дунё гапирганда Ўзбекистон Ўзувчилар уюшмаси қарсак чалиб турибди,-деди Исматча билан суҳбатлашаётган радио мухбири.
-Улар вижонсизлардир, ўз сафдошлари тақдирини ўйламайдиган аблаҳлардир,-деди Исматча.
-Лекин союзда сизга ҳурматли бўлган окахонингиз Абдулла Ориф раисларки?
-Кеча у кишидан ариза ёздириб олишган.
-Ҳали ўтирибди жойида. Ислом отангиз жавоб бермабди, билаъкс юбилейларини тантанали ўтказиш ҳақида қарор чиқарибди.
-Гўзал хабар. Дарвоқе, биласизми, гап Эврил Туроннинг ўзида, Ислом отанинг яхшиликларини билмаган, Абдулла акани ҳурмат қилмаган…

Каллаварам
“Ҳурматли қадрдон акахон. Сизни бутун дунё ўзбеклари, Бирлашмаган миллатлар ташкилоти, Қочоқлар умумдунё ҳамжамияти, Пулсиз бизнессменлар фонди номидан туғилган кунингиз билан самимий қутлайман. Дунё тургунча, ўзбеклар бўлгунча омон бўлинг ака” деб ёзди Исматча Марату ҳақида. Кейин унга “Ўқидингизми?” деб телефон қилди.
-Нима деб валдираясан браток, бугун мени туғилган куним эмас.
-Ака, Фейсбукда ўзингиз шундай ёзиб қўйибсиз-ку?!
-Каллаварам, қайси аҳмоқ Фейсбукка ҳақиқий туғилган кунини ёзади?
-Мана мен ёзганман.

Гўрков
“Ҳукумат биносига ҳужум қилган бу аблаҳларнинг бошини сапчадек узиб ташланг” деб бақирди Абдулла Ориф мажлисда Ички ишлар вазири Зокир Алматовга.
Мажлисдан кейин Исматча унинг ёнига келди:
-“Сапча”ларни кўмиш вазифасини менга олиб беринг, акажон,-деди унга ёлвориб.
-Нима бўлди, яна ишсиз қолдингми? Гўрковлик қилишга розимисан?
-Розиман устоз, минг марта розиман. Биласиз қамоқдан келдим, ҳолим танг.
-Бу ишнинг қамоққа, ҳолинг танглигига нима алоқаси бор?-деди Абдулла акаси Исматчага.
-Ҳукумат биносига ҳужум қилганларни биламан, ҳаммасининг тилла тиши бор!

Ваҳший
Исматча турли сабаблар билан қочиб кетган Хўроз, Ит ва Эшакни бошлаб аэропортга олиб келди.
-Халқ оч, борсанг сени сўйиб ейди, у ерда нима қиласан? -деди бир кекса йўловчи Хўрозга.
-Ҳозир ҳизблар кўпайиб кетди, хабарингиз йўқми, ҳар жойда азонни ҳар турли айтишмоқда, мен бориб бир хил азон айтилишини ташкил қиламан!-деди Хўроз.
-Сенчи?-деб сўрашди у Итдан.
-Мелиса ва МХХ айниб кетди, халқни таламоқда, тартиб интизом йўқ, ўзим бориб амният ўрнатмасам бўлмайди!-деди гердайиб Ит.
Сўнг эшакдан сўради.
-Нега қайтмайин? Халққа қулоқ солдингизми, ҳаммaси ИАКни эшак демоқда, тез қайтиб, инқилоб қилиб, тахтни олиб, унга ким аслида кимлигини кўрсатиб қўйишим керак!-деди дўриллаб Эшак.
Кейин Исматчадан:
-Сен қочиб келдим деб юргандинг, сен нега қайтаясан?-деб сўради.
-Мен буларни ушлаб олиб кетиш учун келгандим.
-Қандай қилиб ушладинг буларни?
-Бир икки мақтаб, орқасини уқаласанг ҳар қандай ваҳший ҳайвон оёғингга бош эгади.
-Ҳммм… “Ислом отам шамоллаб қолганларида орқаларини уқалганман” деб ёзгандинг, наҳотки у сенга бош эгган бўлса?
-Э, унақа деманг, мен у зотга бош эгаман.

Нофизий.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.