Ярми ҳазил, ярми чин

Жанубий Козогистоннинг Узбекистон билан чегарадош худудларида таникли режиссер Темур Бигмамбетов томонидан «Электр энергияси карокчилари» фильмини суратга олиш ишлари бошланган. Асосий ролларни Узбекистондан таклиф килинган артистлар ва «Узбекэнерго» мулозимлари ижро этадилар. Бу хакида Козогистон маданият вазирлиги хабар беради.
Х Х Х
Олий Мажлис Сенати узининг ялпи мажлисида узбек алифбоси 2 хил – хам кириллица, хам лотин харфлардан иборат булиши хакида Конун кабул килди. Шу билан бир каторда мехнаткашлардан келиб тушаётган купдан-куп илтимосларни инобатга олиб Конунчилик палатасига 1 ой муддатда алифбони 3-хил вариантини таклиф килиш юклатилди. Бундай ноёб холат дунёнинг хеч бир мамлакатида йуклигини жахон хамжамияти тан олмокда.
Х Х Х
«Туркистон» саройида «Узбекистон белгиси» кукрак нишонини топшириш тадбири булиб утди. Ушбу белги билан мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий хаётида фаол катнашган пухта ва пахта билим эгалари булган бир гурух ёшлар такдирланган. Бу хакида УзА ахборот агентлиги хабар беради.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 6-декабр М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.