Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси
ёки диктаторнинг носкадиси

Кўйлак

Исматча Москвада Абдулла Орифни кўриб унга “ёпишиб олди”:
-Шу кўйлагингизни менга ҳадя қилинг, устоз.
-Ёқасини яғир босиб кетган бу кўйлакни нима қиласан қизталақ?
-Айланиб кетай яғиридан, юваман уни,-деди Исматча севиниб-севиниб.
-Жиннимисан бу жулдираб қолган кўйлак бўлса, бир ювилса керак бўлмай қолади.
-Устоз, менга зотан кўйлак керак эмас, мағзаваси керак,-деди Исматча қимтаниб.

Виждон

-Диктатор Каримов озодлик куйчиси, ёзувчи Эврил Туронни қамоқда қийнаётгани ҳақида бутун дунё гапирганда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қарсак чалиб турибди,-деди Исматча билан суҳбатлашаётган радио мухбири.
-Улар вижонсизлардир, ўз сафдошлари тақдирини ўйламайдиган аблаҳлардир,-деди Исматча.
-Лекин союзда сизга ҳурматли бўлган окахонингиз Абдулла Ориф раисларку?
-Кеча у кишидан ариза ёздириб олишган.
-Ҳали ўтирибди жойида. Ислом отангиз жавоб бермабди, билаъкс юбилейларини тантанали ўтказиш ҳақида қарор чиқарибди.
-Гўзал хабар. Дарвоқе, биласизми, гап Эврил Туроннинг ўзида, Ислом отанинг яхшиликларини билмаган, Абдулла акани ҳурмат қилмаган…

Каллаварам

“Ҳурматли қадрдон акахон. Сизни бутун дунё ўзбеклари, Бирлашмаган миллатлар ташкилоти, Қочоқлар умумдунё ҳамжамияти, Пулсиз бизнессменлар фонди номидан туғилган кунингиз билан самимий қутлайман. Дунё тургунча, ўзбеклар бўлгунча омон бўлинг ака” деб ёзди Исматча Марату ҳақида. Кейин унга “Ўқидингизми?” деб телефон қилди.
-Нима деб валдираясан браток, бугун мени туғилган куним эмас.
-Ака, Фейсбукда ўзингиз шундай ёзиб қўйибсиз-ку?!
-Каллаварам, қайси аҳмоқ Фейсбукка ҳақиқий туғилган кунини ёзади?
-Мана мен ёзганман.

Гўрков

“Ҳукумат биносига ҳужум қилган бу аблаҳларнинг бошини сапчадек узиб ташланг” деб бақирди Абдулла Ориф мажлисда Ички ишлар вазири Зокир Алматовга.
Мажлисдан кейин Исматча унинг ёнига келди:
-“Сапча”ларни кўмиш вазифасини менга олиб беринг, акажон,-деди унга ёлвориб.
-Нима бўлди, яна ишсиз қолдингми? Гўрковлик қилишга розимисан?
-Розиман устоз, минг марта розиман. Биласиз қамоқдан келдим, ҳолим танг.
-Бу ишнинг қамоққа, ҳолинг танглигига нима алоқаси бор?-деди Абдулла акаси Исматчага.
-Ҳукумат биносига ҳужум қилганларни биламан, ҳаммасининг тилла тиши бор!

Нофизий.

%d bloggers like this: