Ўзбек халқ латифаларидан

mushtum2Ваҳший ҳайвон

Исматча турли сабаблар билан қочиб кетган Хўроз, Ит ва Эшакни бошлаб аэропортга олиб келди.
-Халқ оч, борсанг сени сўйиб ейди, у ерда нима қиласан? -деди бир кекса йўловчи Хўрозга.
-Ҳозир ҳизблар кўпайиб кетди, хабарингиз йўқми, ҳар жойда азонни ҳар турли айтишмоқда, мен бориб бир хил азон айтилишини ташкил қиламан!-деди Хўроз.
-Сенчи?-деб сўради у Итдан.
-Мелиса ва МХХ айниб кетди, халқни таламоқда, тартиб интизом йўқ, ўзим бориб амният ўрнатмасам бўлмайди!-деди гердайиб Ит.
Сўнг эшакдан сўради.
-Нега қайтмайин? Халққа қулоқ солдингизми, ҳаммaси ИАКни эшак демоқда, тез қайтиб, инқилоб қилиб, тахтни олиб, унга ким аслида кимлигини кўрсатиб қўйишим керак!-деди дўриллаб Эшак.
Кейин Исматчадан:
-Сен қочиб келдим деб юргандинг, сен нега қайтаясан?-деб сўради.
-Мен буларни ушлаб олиб кетиш учун келгандим.
-Қандай қилиб ушладинг буларни?
-Бир икки мақтаб, орқасини уқаласанг ҳар қандай ваҳший ҳайвон оёғингга бош эгади.
-Ҳммм… “Ислом отам шамоллаб қолганларида орқаларини уқалaганман” деб ёзгандинг, наҳотки у сенга бош эгган бўлса?
-Э, унақа деманг, мен у зотга бош эгаман.

Нофизий.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.