Исматча

aldarkusa2.gifЎзбек халқ латифалари

Тепки

Каримов Исматчанинг орқасига тепиб юборди. У Анҳорга қулаб тушди. Бир оздан сўнг сувдан шаллабо бўлиб чиққан Исматча Каримовга:

-Ислом ака кечирасиз, оёғим тойиб сувга тушиб кетдим!-деди.

АЛОҚА

-Кечалари ухлай олмаяпман, нега?-деб сўради Марату Исматчадан.

-Бекор ўтирманг, ўзингизни овора қилинг, масалан, менга бир нарсалар ёзиб туринг. Уйқу ўлим эмас, бугун келмаса эртага барибир келади,-деб жавоб қилди Исматча.

-Нима, ўлим келмайдиган бўлганми?-ажабланди Марату.

-Билмасам, буни мендан кўра сиз кўпроқ билишингиз мумкин. Доим ҳали тирикман деб ёзасизку?

-Биргаликда тирик эдик ука, бу ерда бўлганингда учрашиб турардик, алоқа қилиб турардик, тирик эдик,  ажралдигу ўлдик.

-Ўкисманг  ака, интернет орқали алоқа қилиб турамиз,-деди Исматча.

(“Туронзамин”).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.