Исмат Хушевга

toghboyТоғбой Абдураззоқ

Огоҳ бўлинг…

Орамизга кирди шайтон,
Қонимизда сузар эркин.
Шароитни яратишди,
Чех пивоси унга текин.

Ўт билан сув орасида
Сакрагайман ғазабда.
Битта менмас, қолган дўстлар
Мўъминлар ҳам азобда.

Қўрқоқларни сотиб олди
Сарфламай уч-тўрт танга.
Ваъда бериб учраганга
Йўл “очмоқда” Ватанга.

У-ку шайтон, ҳиёнаткор,
Ўта маккор ҳар бир ишда.
Тузоғига илинган ҳам,
“Раҳмат” айтар минг ташвишда.

Иқтидорли жосус-ку у,
Маккорликда бетакрор.
“Ота”сидан ҳужжати бор,
Огоҳ бўлинг, биродар!

(Турли манбалардан “Туронзамин”  почтасига келиб, эълон қилинмай  қолган материаллар архивидан).

%d bloggers like this: