Ҳазратқул Худойберди

Одамда уят, ор−номус ва диёнат бўлмаса қийин эканда

Нима эмиш:
– Ислом Каримов мард инсон эмиш;
– Ислом ака шунақанги кучли, нигоҳлари ўткир сиёсатчи эмиш;
– Бу малайнинг ўзига ўхшаган кўр ва ғўр афғонистонлик дўстини гапи бўйича нима эмиш,  биз Каримовнинг қадрига етмаётган эканмиз ва ҳали бундан пушаймон қиларканмиз бизлар;
– Ислом Каримовга ҳали ҳақиқий баҳони тарих берар эмиш;

Мени бир ёмон одатим бор: Босқинчилик, зўравонлик, инсофсизлик, бировни ҳақига кўз олайтираётган ёки бировни ҳақорат қилаётган, порахўрлик қилаётган одамларни кўрсам индамай ўтиб кета олмайман. Шартта ўша зўравонлик, босқинчилик қилаётган жиноятчиларни ҳар қандай йўл билан бўлмасин тўхтатишга, бировни камситаётган одамни тартибга чақиришга уринаман. Аммо буларни ичида энг қийин иш – бу қайсидир зўравонни тўхтатиш эмас балки диёнатсиз одамни инсофга чақиришдир.

Бугун ББСининг веб саҳифасида ўзини очиқдан очиқ Президентнинг эркатойи деб атайдиган ва ҳатто шундай одам эканлигини тан оладиган Исмат Хушев ҳақида бир материал чоп этилибди.

ББС ўзбек ҳизмати бунақа материаллар қилишга устаси фаранг. Бу хизматнинг редактори учун ким ҳақида материал тайёрлаш мўҳим эмас балки бозори чаққон гап ёки одам ҳақида материал тайёрлаш мўҳимроқдир. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

ЯРМИ ҲАЗИЛ, ЯРМИ ЧИН

Эьлон. Узбекистон конституциясининг 20 йиллигига багишланган 5-декабр куни соат 17-00 да Форумлар саройида булиб утадиган фаоллар йигилиши катнашувчилари диккатига! Тадбирга таклиф килинганлар эрталаб соат 8-30 да Амир Темур хиёбонида йигилишлари шарт. Узлари билан таклифнома, фукаро паспорти, махалла кумитасидан «справка» ва ишхонасидан характеристика булиши керак. Хар эхтимолга карши «тормозок» билан келишлари тавфсия килинади.
Х Х Х
Вазирлар Махкамасининг карори билан халк хужалигига кушган улкан хиссасини хисобга олиб «Узбекистон саньати ва маданияти Форуми» Фонди 2013-йилда металл чикиндилари(металлом) топшириш мажбуриятидан озод килинди. Шу билан бир каторда Фонд Форум 2012-йил учун 250тн металлом микдорида урнатилган топширикни бажариши лозим. Continue reading