“Туронзамин”га ёзилган хатлардан

Бахтсизнинг омадини берсин!

Ҳурматли Жаҳонгир ака.
Гапни чўзмай айтиб қўймоқчиман. Исмат Хушев ва уни ишлатаётганларнинг битта мақсди бор. Интернетда бизнес қилиб. рекламадан пул топиш. Уларга Каримов ҳам, Илҳом Неъматов ҳам “Похуй”. Ватан, миллат ҳам улар учун бир тийинлик. Каримовнинг ҳам, Неъматовларининг ҳам яқинда кетишларини билишади.

Улар нима қилиб бўлса ҳам ўқувчиларни алдаб битта сайтга йиғиши керак. Қанча одам кўп кирса, қайта-қайта кираверса ҳисобига тинг-тинг пул тушаверади. Сизнинг ҳам ўз мухлисларингиз бор ва улар кўпчилик. Булар улардан ҳам пул ундирмоқчи. Агар сайтининг тепасига ёзганидек мақсади аҳиллик бўлса иғволар учун изоҳлар булимини очмасди. Бугунгача буни синаб курганлар булди. Катта пул тополмади. Чунки ҳозир интернетда сайтларга бир кунда 50-60 миллион одам кирадиганлари бор. Пулни ўшалар олиб кетади. Ўзбеклардан жуда кўпи билан 1000-2000 киши кириши мумкин. Ҳам вақти йўқ, ҳам ишлаши керак, ҳам компютери йўқ. Ўзбекистондан фақат ҳукумат одамлари киради. Сайтларнинг Узбекистон деган жойига қарасангиз кунига 3-4 киши кириб туради. Бу контрол учун қилинади. Қолганлар эса киролмайди. Свет ўчади, свет ёнса ҳам запрет қўйилган.

Шунинг учун Исмат Хушев Талант Александеров бўлиб ўша пул топиш йўлини синаб кўрмоқда. Узи Каримовга ёзган хатида бахтсизман деганди. Бечора бахтсиз одамга омад берсин. Сиз парво қилманг сизга ҳужум қилишса сизга фойдаси бор. Улар узлари билмасдан Каримов ҳукуматининг назаридан сизга ҳужум қилмоқда. Бу эса сизни абадиятга етаклайди. Сиз уларни тўхтатишга зинҳор ҳаракат қилманг. Аксинча қиздириб туринг. Улар сизга хизмат қилаверсин. Сайтларига кирмасангиз гадойларни ҳар сафар 10 центдан маҳрум қиласиз. Уларга бу катта жазо бўлмади. Чуни бизнеслари касод бўлади. Тағин билмадим агар ўзингиз ҳақида каримовчилар кўпроқ ёзишларини истасангиз садақа қилаверинг.

Акмал.

Таҳририядан: Акмалжон, фикрларингизни ҳаммасига ҳам қўшила олмаймиз. Лекин нуқтаи назарингизда жон бор. Ҳақиқатдан ҳам кам одам ўқийди ва бу йўл билан пул қилиш қийин. Мақсадлари бошқа уларнинг. Бу ҳақда вақтимиз бўлганда ҳали ёзамиз. Уларнинг мақсадларини тушуниш учун Мирсаидов ҳақидаги 3-қисмли видеосуҳбатни кўришингиз керак. Улар “борт”дан четда қолдилар. Гап мана шунда. Ҳозир муҳим ишлар қилиноқда ва улар биз асосий одам деб ўзларини кўрсатмоқчи. Лекин бефойда.

%d bloggers like this: