Ўзгармаган мавзулар

Золимни мақтаганнинг падарига лаънат!

Исмат Хушев Каримовдан даврнинг қаҳрамонини ясашга уринаёгани ва ўзини мухолифатчи деб билган баъзилар буни эълон қилиб юргани ортида қандайдир ифлос ўйин бор деган гап кўнглимдан ўтиб, Исматдан узоқ туришга ҳаракат қилардим. Яқинда кутилмаганда у менга телефон қилиб қолди. Китобининг мен ҳақимдаги бўлимини ўзим ёзиб беришимни ва у ўз номидан эълон қилишини айтди.

Илгари мен унинг ёзганларини танқид қилганимда у “буларни ўша кезда ёзгани ва ҳали четга чиқиш даврига келганда Ислом Каримовни танқид қилишини” айтганди. Унда Ислом Каримовнинг ўлишини ва шундан кейин уни танқид қилишни кутиб юрган экан-да бу дердим. Энди маълум бўлдики, у илгари ёзмаган ва ҳозир тўқиб бичмоқда ҳаммасини.

Мен унга тарихни бузмасликни айтдим.

-Сиз мени Карим Баҳриев тайинланиши керак бўлган жойга ишга тайинланганим ҳақида ёздингиз, Худодан қўрқинг,-дея унга воқеаларни эслатдим. Ахир Олий Кенгашдан мени кетказиб, менинг ўрнимга Карим Баҳриевни олиб келишмаганмиди? Телевидениеда эса мен учун очилган жой мен кетгандан кейин тугатилмаганмиди?

-Энди эълон бўлди, кеч бўлди, ўша кезда айтганингизда тузатиб қўйган бўлар эдим,- деди у.

Сени ёзганинг нимаки, тузатганинг бўлсин! Ахир МХХнинг топшириғи билан менга бўҳтон қилганингни радиодан ўз оғзингдан ўзинг айтгансан! Мана ўша гапингни ўзинг яна бир марта эшит!(Ismat Xushev ovozi)

Кейин унинг Вазирлар маҳкамаси меҳмонхонаси ҳақида ёзган уйдирмасини эслатдим. У ерда депутатларга икки киши турадиган хоналардан жой беришгани ва унга ўхшаган сотқинчаларга алоҳида коттежлардан жой ажратишганини эслатдим. У яна юқоридаги гапни такрорлади.

-Ака шунинг учун ҳам ўзингиз ҳақингизда ўзингиз ёзиб беринг, фақат Исмат Хушевнинг кўзи билан, шунда юқоридаги каби камчиликлар бўлмайди. Шу билан ака-укачилигимиз қайта тикланади,-деди.

Мен унга биз бошқа-бошқа одамлар эканлигимизни ётиғи билан тушунтирдим. Ҳатто ўша куни “Ишоратлар” туркумидан бир мақола (Мансаб) ҳам эълон қилдим. Унга тарихга нисбатан бу қадар ифлослик қилмасликни маслаҳат бердим.

У эса одатдагидек мақтанар эди:
-Ака мана яқинда келинингиз Тошкентга борди, қизимизни тўй қилдик,-деди.

Ҳаммани тўйга етказсин. Қизи бахтли, тахтли, эвали-жували бўлсин. Бобоси улардан бирига ҳам ўз ўғлига қўйгани каби Ислом Каримовнинг исмини қўяман деса розилик бермасин!

Агар Исматнинг мана бу гапи бўлмаганда тўй ҳақида бу ерда эсламаган ҳам бўлардим.
-Тўйга мамлакатнинг ҳамма рўзномларининг редакторлари келишибди. Ҳаммаси расмий нутқ сўзлабди…

Бу гап асабимга теккан бўлсада, унга ёмон гапирмадим, мухолифлар ичидаги жанжалларга чек қўйишимиз кераклигини эслатдим, холос.

У бўлса яна мақтана кетди:
-Ака Европага бориб келдим. Обрўйим бу қадар катта эканлигини ўзим ҳам тахмин қилмагандим. Оёғимга қўй сўйиб қабул қилишди. Исмоилдан тортиб, Юсуфжонга қадар ҳамма “Акажон”, деб қўл қовуштириб турди. Лекин битта гапни айтай, ким билан учрашган бўлсам менга қуллуқ қилади ва кейин четга чақириб, “Сизнинг МХХда танишларингиз бор, ҳукуматда одамларингиз бор экан, билиб беринг, борсам бўладими?” дейди. Мана сизга мухолифатингизнинг асл башараси.

Мухолифат меники эмаслигини, мен мухолифатдан кетганимни ва ҳатто Демократик Ўзбекистон Конгрессини ҳам бошқа бировга топширмоқчи эканлигимни, лекин қабул қиладиган одам топилмаётганини айтдим.

-Йўқ ака, бу ташкилотни ўзингиз яратдингиз ва ўзингиз ишлатинг,-деди у.

Кўп ўтмай у хат ёзиб ГКЧП ҳақида сўради. Мен унга бугун кўп нарсалар ва айниқса кунлар, соатлар ҳақида ёзганда хато қилишимиз мумкин, мен бу ҳақда билганларимни илгари ёзганман дея эсимда қолган бир икки далил билан ўзим ёзган китобнинг интернет адресини юбордим.

Қарасам, у мутлоқ тескари нарсаларни ёзган ва яна Каримовни қаҳрамон деб улуғлаган. Ўл-е, сен одам бўлмайсан, деб тургандим у хат ёзиб, уйга кетгим келмоқда дебди. Четга кетишининг хато бўлганини ҳам айтган. Мен унга икки жумла жавоб қилиб, мендан ҳам бир киши сўраганда кетишим хато бўлган деб ёзгандим, ўқиган бўлсангиз керак, гарчи бугунгача қамоқда ўтиришимни билган ҳолда шундай ёзгандим, дедим.

Кейин у менга қуйидагини ёзди:
“Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!
Менинг ёзганларимга қарама қарши ўлароқ эълон қилган “Ўзгармаган мавзулар” рукнидаги “ГКЧП қаҳрамони” номли мақолангиз ҳақида баъзи бир мулоҳазаларим бор эди. Кеча Мавлон ака билан гаплашдим. У киши
“Тўппончага жавоб” номли мақола эълон қилинган кун ва ундан кейин ҳам Ислом ака ҳеч қачон Сизни қабул қилмаганини айтдилар. Нега Сиз бу борада ёлғон гапларни айтаяпсиз? Ахир кечагина ўзингиз “тарихни бузмайлик” деб менга ёзган эдингиз-ку.”

Жавобим эса бу бўлди:
-Бўлмаса Исмоил акага (Жўрабеков) ҳам телефон қилинг. Мен қабулхонада тушгача ўтирганман, ўша кун Исмоил ака ИАКка ўқиб берган…Сиз тўғри ёзаётган каби гапирганингизга қаранг! Охирги ёзганингиздан уялинг озгина! Биз мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун байрам қилганмиз ва Каримов ўзини қутқазиш учун қайтадан мустақиллик эълон қилган бу сафар… Тепада Худо бор, Мавлон акангиздан сўранг, мен Мирсаидов ҳақида ёзганимни унга бериб кетганман. Сақлаб қўйгандур!!!

Аслида бундай шарафсиз одамнинг саволларини эшитиб хато қилганимни англадим. (Шарафсиз деган сўз менга оид эмас, у Канадада умр йўлдошини қонга белатиб урганда ва қамалганда умр йўлдоши менга бу шарафсиз одам билан қандай гаплашасиз деб унинг кирдикорлари ҳақида хат ёзганди ва бу хатни эълон қилишни сўраганди. Мен оилавий ишга қўшилмаймиз деб қолдиргандим. Аммо бугун ўша хатдан фақат бир сўзни олдим, чунки бу жуда ҳам чин сўз экан-ЖМ) Унинг yangidunyo сайтида ёзган мана бу гаплари унинг шарафсизлигига исботдир:

“Лекин Ислом ака ҳушёр сиёсатчи эмасми, ҳеч кимнинг фикрини маъқулламас, ўткир кўзларини нотиқларга қадаб, истаган гапини тополмагандек, ажиб бир паришонлик билан уларни тинглашда давом этарди.”

“Қизиғи шундаки, ўша куннинг охирида кўпчилик худди оддий сессияда қатнашгандек, лоқайдлик билан уй-уйларига тарқаб кетишади. Ўшанда Каримжонниг таклифи биланми, биз Мавлон аканинг хонасига чиқиб, эллик граммдан ичганмиз. Даврамизда Нурали Қобул ҳам бор эди, шекилли. Биз мустақиллигимизни қўлда қадаҳлар билан нишонлаган эдик.
Ўзбекистон мустақиллигини расман эълон қилиш учун давлат раҳбаридан жуда катта жасорат талаб этилишини, мана, энди англаяпмиз”
.

“Энди ўйлаб кўрсам, юртбошимизнинг отнинг калласидек юраги борлигини ўшанда билмаган эканмиз.” Исмат Хушев-yangidunyo.com

Танишларимдан бири – Эркин деган укамиз унинг мақоласи остига изоҳ ёзганини, аммо бу изоҳни беришмаганини айтиб, мендан бу гапни сайтга қўйишни сўраганди.. Мен унга пайти келар деган эдим, мана пайти келди!
“Агар мухолифатчилик мана шундай бўлса, мухолифатчиликнинг падарига лаънат!
Агар жаллод Каримов Исмат Хушевнинг падари бўлса, Исмат Хушевнинг падарига лаънат!”

Жуда топиб айтилган гап. Лекин мен Эркинжоннинг ўрнида бўлганимда бу сафга бевосита Хушевнинг ўзини ҳам қўшган бўлардим. Бугун ким бўлишидан қатъий назар, золим Каримовни, ўзбек халқининг қонини ичган жаллодни мақтар экан, зулмга учраганлар ҳаққи ҳурмати унинг падарига лаънат!

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД
1 март, 2009 йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek, Zolimning malaylari. Bookmark the permalink.

6 Responses to Ўзгармаган мавзулар

  1. Pingback: Золимни мақтаганнинг падарига лаънат! « = Jahonnoma = Жаҳоннома =

  2. Pingback: Нур борки, соя бор « ТУРОНЗАМИН

  3. Aslam says:

    Man sizga atnisi-prinesi emasman, man sizning o’rinbosaringizman! Xotinimga zam bo’lsam mening aybimmi? degan ekan Sharikov. Shundan xulosa chiqarish kerak.

  4. Sharif Ne'matov says:

    Agar bugun Ismat Xushevning gapiga ishonadiganlar bulsa ular faqat uning toifsidagi odamlardir.
    Hamamni sotib kun ko’raman deb maqsadiga erisha olmay endi ham Karimovni maqtashi bu sog’lom odamning ishi emasku.

  5. islom K says:

    Bu balvanni qayerdan topdilaring? Narigi darvoza qolib o’zimizga gol uryapti-ku!

  6. islamchik says:

    Anchadan beri bu bandaning kimligini bilmasdim, mana oxiri bilvoldim. Rahmat.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s