“Туронзамин” почтасидан

“Интересний”  хабарлар

Кидирув. Таникли сиёсат арбоби, Л.Каримова-Тилляева оиласига тегишли булган «Сен ёлгиз эмассан» Фондининг йуколган мухрлари, Фонднинг расмий бланкалари ва бошкалар кидирилмокда. Прокуратура ушбу ходисада хамда Фонд ташкил килинган кундан бери хеч кандай солик туловларини амалга оширмаганлиги, келиб тушган маблагларни яширганлиги ва катор бошка жиноятларда Фонд катта коровулини гумон килмокда. Олиб бориладиган тергов харакатлари мобайнида яна бир катор жиноятлар ва уларни содир этган ходимлар юзага чикиши мумкинлиги тахмин килинмокда. Ушбу холатлардан хабардор шахсларни Республика прокуратурасининг ишонч телефонларига хабар беришларини илтимос киламиз.
Х Х Х
«Жахон» ахборот агентлиги куп йиллик изланишлардан сунг Россия давлатидан Узбекистон хакида бироз ижобий гап гапиришга рози булган шахс -хукукшунос В.Лафитскийни излаб топишга муваффак булган. Россия хукумати кошидаги «Хукукшунослик масалалари» ташкилоти рахбарининг уринбосари булиб ишлайдиган ушбу одам Узбекитон Конституцияси ирки, миллати ёки динидан каттиий назар хеч кайси фукаро камалишдан сохит була олмаслиги кафолатланишига алохида ургу берган.
Х Х Х
«Халк сузи» нинг кечаги сонидан… Бундан 2 йил мукаддам Узбекистон конституцияси кунига багишланган мажлисда давлатимиз рахбари «Мен Узбекистонда бойлар булишига йул куймайман», деб ваьда берган эдилар. Утган давр ичида бу масала тулиги билан бажарилиб, республика худудида деярлик биронта бой одам колмади. Эришилган ушбу натижага багишлаб юртбошимиз келаётган 2013-йилни «Камбагаллар мамлакати йили» деб эьлон килишни таклиф килмокчи.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012 йил.27 –ноябр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.