Мулоҳаза

Банди бандалар

,,Ҳамма нарса Яратганнинг иродаси билан бўлади, пешонамизга битилгани бўлади” деймиз доим. Бугун хор аҳволга тушсак, қийинчиликдан қутулиш, муаммоларни ҳал қилиш йўлини излаш ўрнига ,,Тақдиримизда шуям бор эканда, Оллоҳ шуни истаган эканда” деб кўниб кетаверамиз.

Мутемиз. Мутелик ирсиятимизгача сингиб кетган. Генетикадан хабари борлар билади, гендаги маълумотлар кейинги авлодгаям ўтади. Фарзандларимизгаям ўз мутелигимизни меърос қолдирамиз.

Христиан дини пайдо бўлгандан бошлаб то шу кунгача таниб бўлмас даражада ўзгартирилди. Continue reading

Обращение

Госпоже Кетрин Эштон

Госпожа Эштон !
Я, мать осужденного на 12,5 лет журналиста Дилмурода Саидова.
Прошу Вас во время вашего визита в Ташкент лично уделить внимание на дело моего сына и помочь восстановить справедливость .
Документы по делу моего сына помещена в международных электронных сайтах.
С Уважением к Вам Толипова Х. Continue reading

Бугуннинг “ватанпарвар”лари

Фозилбеков ким эди?

Оламдан ўтган одам ҳақида ҳам ҳақиқат айтилиши керак. Агар у халққа зулм қилган бўлса, ўлганда уни мақташ бугунги авлодни ва тарихни алдашдир. Каримов режимининг малайи Исмат Хушев  ватанпарвар деб тарифлаётган марҳум Адҳам Фозилбеков(Худо гуноҳларини кечирсин) ҳақида бундан 18 йил бурун қуйидагилар ёзилганди׃

ФОЗИЛБЕКОВ ҲАМ КЕТДИ

Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳар ҳокими Адҳам Фозилбековни ишдан олди.

Адҳам Фозилбеков. У ким эди?

Илгари Тошкент шаҳар коммунистлар партиясининг, сўнг номигагина ўзгарган Халқ демократик партиясининг Тошкент шаҳар қўмитаси биринчи котиби бўлиб ишлаган бу одам ўзини президентнинг энг яқин, энг садоқатли одамларидан бири деб биларди. Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

Дилмурод САЙЙИД

МУҲАББАТНИНГ МУНГЛИ ҚИССАСИ

КРИМИНАЛ — ФОЖИАВИЙ ҲИКОЯ
«Ҳақиқат кутиб тураверади, чунки у қаримайди, доимо навқирон; эҳтимол, уни таниб ҳам қолишар!» Ж.ГЮГО
СУД ҳукми ўқилди. Шоҳрух тамоман тилдан қолганди. «Наҳотки? Қайси гуноҳим учун бу шафқатсиз ва ноҳақ айблов, қаттолона ҳукм? Энди мени отишади… Наргизага етти йил! Нима учун?..» Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

“Интересний”  хабарлар

Кидирув. Таникли сиёсат арбоби, Л.Каримова-Тилляева оиласига тегишли булган «Сен ёлгиз эмассан» Фондининг йуколган мухрлари, Фонднинг расмий бланкалари ва бошкалар кидирилмокда. Прокуратура ушбу ходисада хамда Фонд ташкил килинган кундан бери хеч кандай солик туловларини амалга оширмаганлиги, келиб тушган маблагларни яширганлиги ва катор бошка жиноятларда Фонд катта коровулини гумон килмокда. Олиб бориладиган тергов харакатлари мобайнида яна бир катор жиноятлар ва уларни содир этган ходимлар юзага чикиши мумкинлиги тахмин килинмокда. Ушбу холатлардан хабардор шахсларни Республика прокуратурасининг ишонч телефонларига хабар беришларини илтимос киламиз. Continue reading