Ҳазил-ҳузул хабарлар

Ўйнасин, гулим ўйнасин!

Булиб утган Республика матбуот ходимлари анжуманида Давлат матбуот кумитаси маьрузасидан лавхалар: «…Юртбошимиз рахбарлигида республикада матбуот тизимини ривожланишига доимо катта эьтибор бериб келинмокда… Кундан-кун янгидан-янги ва кизикарли рузномалар чоп этилиши бунинг ёркин далили… Лекин охириги пайтларда матбуот тизимида пайдо булаёган баьзи муаммолар барча мутахассисларни ва укувчиларни хайрон колдириб, уларда адолатли эьтирозлар уйготиб келмокда. Масалан сунгги вактларда биронта рузнома Давлат рахбарининг суратини сифатли килиб босиб чикаришни уддалай олмаётганлиги Бош мухаррирларнинг савияси пастлигидан хамда чет элдан сотиб олинган янги полиграфия ускуналарини ишлатиш жараёнида йул куйилаётган ута совукконликдан далолат беради…»
Х Х Х
«Узбекистон» телеканалининг келаси йил 1-январдан то 31-декабргача булган кунларга телекурсатувлар дастури:
18-00 «Юксак маьнавият – енгилмас куч».
19-00 «Мустахкам оила – жамият пойдевори».
20-00 Сиёсий шарх.
20-30 «Ахборот».
21-00 Концерт.
22-30 «Буюк келажак сари».
Изох. Эрталаб соат 7-00 дан эшиттиришлар кайта эфирга узатилади.
Х Х Х
Узбекистон республикаси Президентининг матбуот котибияти баёноти. « Коллектив хавфсизлиги шартномаси ташкилоти (КХШТ)» Бош котиби Н. Бардюжани «…КХШТ аьзолигидан чикиши натижасида Узбекистон уз-узини химоя килишда муаммоларга учрайди» деган сузлари Узбекистон томонидан таажжуб уйготмокда. Чунки бу карор икки рахбарнинг КХШТ масалалари буйича бирга разведкага борган пайтида тажрибали разведкачини тажрибали муштурарга берган курсатмаси ва рухсати билан кабул килинганлиги Бош котибга маьлум булиши керак» , дейилади баёнот якунида.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 25-ноябр М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.