Жаҳонгир Муҳаммад

Ислом Каримов: БУ ХАЛҚНИНГ ОНАСИНИ…

Ошкоралик қўмитаси раиси, шоир Эркин Воҳидов билан Ислом Каримовнинг устидан келган шикоятлар хусусида суҳбатлашиб ўтиргандик. Ҳар ҳолда одамлар демократия, сўз эркинлиги шамолини сезиб қолишганди.

Масалан, наманганлик санъаткор-журналист Носир Зокир қўмитамизга юборган хатида: “Каримов ухлаётганга ўхшайди. Дунё ошкоралик ҳақида гапириб турган пайтда у ошкораликни бўғмоқда. Биз мустақиллик баёноти билан боғлиқ бўлган гапларни эшитдик. Лекин нега бу гапларни ҳалқ билмайди?” дея ёзганди.
Яна кимдир Ислом Каримов номига ёзган хати ўзи шикоят қилган одамнинг қўлига тушганини ёзган бўлса, бошқа биров Каримов ўзбек олтинларини четга чиқараётгани ҳақидаги миш-мишлар текширилишини сўраган. Бундай хатлар устига қизил белгилар қўйилганди. Уларни Эркин Воҳидов кўрмагандай қилиб, менга ўтказарди. Устига “ўрганиш, текшириш ёки жавоб ёзиш” деб бир жумла битарди.

Шу куни Олий кенгаш ҳайъатининг мажлиси бор эди. Эркин ака мажлисга чиқиб кетди.

Мен сессияга олиб чиқишимиз керак бўлган қонун лойиҳаси устида ишлаётган эдим. Аммо хатлар ҳам тинчлик бермасди. Уларни столим устига қўйиб, бир режа туза бошладим. Continue reading

Мулоҳаза учун мавзу

“Америкачилик” нима?

1.Уй, машина ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни қарзга олиб, бир умр ана шу қарзни тўлаш учун ишлаш.
2.Одамгарчиликдан ишни афзалроқ деб билиш.
3.Ўз шахсини ҳаммадан, барча яқинларидан ҳам устун қўйиш.
4.Фикри мансабдорга, бойларга қарши бўлса ҳам чўрткесарчасига  айтиш.
5.Ҳафта давомида Худонинг йўқлигини исботлашга уриниб, ҳафта охирида бола-чақаси билан ибодатгоҳдан чиқмаслик.
6.Ёшлигида ота-онасини менсимай, ёши бир жойга етганда уларнинг хизматкорига айланиш.
7.Аввалдан келишилмай келган меҳмонни маданиятсиз ҳисоблаш.
8.Ҳамма жойга, ҳамма учрашувга илгаридан вақт олиб, олдиндан бориб, кутиб туриш. Continue reading

Диктатура

Как Сталину удалось скрыть от мира голод?

Я прошел через множество сел и двенадцать колхозов. Везде я слышал плач: “У нас нет хлеба. Мы умираем!”. Этот плач раздается по всей России, на Волге, в Сибири, в Беларуси, в Центральной Азии и Украине”, – эти слова валлийского журналиста Гарета Джонса сейчас мало кого удивят, ведь теперь они неоднократно подтверждены документально.

Но в 1933-м году это было одно из очень немногих посланий о голоде, которое попало на страницы мировой прессы и за которое он, возможно, впоследствии расплатился жизнью.

Подробности о трагических событиях, которые получили название Голодомор, стали известны в 1980-х годах, когда в Советском Союзе появились первые ростки горбачевской перестройки и политики “гласности”. Continue reading

Ҳазил-ҳузул хабарлар

Ўйнасин, гулим ўйнасин!

Булиб утган Республика матбуот ходимлари анжуманида Давлат матбуот кумитаси маьрузасидан лавхалар: «…Юртбошимиз рахбарлигида республикада матбуот тизимини ривожланишига доимо катта эьтибор бериб келинмокда… Кундан-кун янгидан-янги ва кизикарли рузномалар чоп этилиши бунинг ёркин далили… Лекин охириги пайтларда матбуот тизимида пайдо булаёган баьзи муаммолар барча мутахассисларни ва укувчиларни хайрон колдириб, уларда адолатли эьтирозлар уйготиб келмокда. Масалан сунгги вактларда биронта рузнома Давлат рахбарининг суратини сифатли килиб босиб чикаришни уддалай олмаётганлиги Бош мухаррирларнинг савияси пастлигидан хамда чет элдан сотиб олинган янги полиграфия ускуналарини ишлатиш жараёнида йул куйилаётган ута совукконликдан далолат беради…» Continue reading