“Туронзамин” почтасидан

Ярми ҳазил, ярми чин хабарлар

«Узбекэнерго» Давлат акционерлик кампанияси матбуот хизмати хабар беради. Кузги-кишки мавсумда Тошкент шахрининг дахаларида хамда барча вилоятларда электр энергияси таьминотидаги мавжуд узулишларни хисобга олиб Буюк келажак томон олиб борадиган Ёруг йулнинг 18-346 км масофалари оралигида жойлашган электр ёритгичлари вактинчалик ишламайди. Транспорт воситалари хайдовчиларидан катта заруриятсиз ушбу йуллардан юрмаслик илтимос килинади.
Х Х Х
Давлат Солик кумитаси тадбиркорлардан келиб тушаётган купдан-куп мурожаатларга нисбатан тушунтириш беради. «Узбекистон саньати ва маданияти Форуми», «Сен етим эмассан», «Мехр нури» каби фондларга хайрия хизматлари курсатган тадбиркорлик субьектлари ушбу хизматларнинг камида учдан бир кисми «куруги» билан берилган такдирда солик кумитасининг жойлардаги вакилхоналари томонидан тайинланган «товон пули» дан озод килинадилар.
Х Х Х
«Жахон. buz» ахборот агентлиги шархлаган холат. Узбекистондаги баьзи халол тадбиркорлар ва фирмаларга нисбатан Швеция ва Швейцария давлатлари Бош прокуратуралари томонидан кузгатилган бир нечта жиноий ишлар, олиб борилган тинтувлар ва турли фукароларни хибсга олиниши кутилгандек Узбекистон биржаларидаги савдо жараёнига, узбек сумининг АКШ долларига нисбатан курсига ва охиратда Узбекистон иктисодига хамда «Доу-Жонс» индексига заррача таьсир килгани йук. Демак юртбошимиз томонидан яратилган «ривожланишнинг узбек модели» турли бухронларга канчалик чидамлик эканлиги яна бир бор уз тасдигини топди.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 23-ноябр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.