“Туронзамин” почтасидан

Ярми ҳазил, ярми чин хабарлар

«Узбекэнерго» Давлат акционерлик кампанияси матбуот хизмати хабар беради. Кузги-кишки мавсумда Тошкент шахрининг дахаларида хамда барча вилоятларда электр энергияси таьминотидаги мавжуд узулишларни хисобга олиб Буюк келажак томон олиб борадиган Ёруг йулнинг 18-346 км масофалари оралигида жойлашган электр ёритгичлари вактинчалик ишламайди. Транспорт воситалари хайдовчиларидан катта заруриятсиз ушбу йуллардан юрмаслик илтимос килинади.
Х Х Х
Давлат Солик кумитаси тадбиркорлардан келиб тушаётган купдан-куп мурожаатларга нисбатан тушунтириш беради. «Узбекистон саньати ва маданияти Форуми», «Сен етим эмассан», «Мехр нури» каби фондларга хайрия хизматлари курсатган тадбиркорлик субьектлари ушбу хизматларнинг камида учдан бир кисми «куруги» билан берилган такдирда солик кумитасининг жойлардаги вакилхоналари томонидан тайинланган «товон пули» дан озод килинадилар. Continue reading

США-Кыргызстан

61-летний узбек Азимжон Аскаров…

В Нью-Йорке прошла церемония вручения ежегодных призов, вручаемых международным Комитетом по защите журналистов (CPJ). Вместе с коллегами из Либерии, китайского Тибета, Великобритании и Бразилии награды был удостоен и находящийся в тюрьме киргизский журналист Азимжон Аскаров, приговоренный судом своей страны к пожизненному заключению.

Аскаров получил широкую известность в результате своих журналистских расследований и борьбы за права человека. Он создал правозащитную группу «Воздух» и в статьях, опубликованных в информационном бюллетене его группы «Право для всех», а также на региональных новостных сайтах разоблачал факты нарушения прав человека и добивался конкретных результатов.

61-летний узбек по национальности, Аскаров отбывает наказание , будучи обвиненным в причастности к убийству сотрудника милиции и совершении серии преступлений против государства. Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ:

Умр саргузаштлари  (янгиланган)

ИЗОҲДАН БОШЛАНГАН АСАР

 Сўз боши

Авваллари катта-кичик мақолалар  ёзиб турсам-да, насрий китоб ёзиш ҳаёлимга ҳам келмаган. Компьютерни эса муҳожиратда ўргандим. Ички кечинмаларимни компьютерга тушириб, тилимизни тушинадиган жаҳон аҳли билан интернет орқали алоқа боғланди ҳаётимда. Турли фикрдаги одамларнинг дунёқарашлари билан танишиб чиқдим.

Комментлар ёздим ўзгаларнинг мақолаларидан таъсирланиб. Айниқса, Дилмурод Худойқул деган муҳожирнинг ёзган мақолалари диққатимни ўзига тортди. Тўғри сўз, иймон-эътиқодли хақиқий диссидент. У ўз мақолаларида ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб турган сурбет кимсаларга қарши виждонли кишларни амалий курашга чақирди. Бу чақириқнинг нимаси ямон? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Ўзбекчилик” нима?
(Давоми)

31.Ўзига ёқмайдиган ҳақиқатни рад этиш.
32.Ўзига ёқадиган ёлғонга ишониш.
33.Юзинг бурилдими, орқадан гапириш.
34.Бетига айтгандан хафа бўлиш.
35.Танқидни “Душманнинг иши”, иғво деб билиш.
36.Мақтаса шайтоннинг ҳам шериги бўлиш.
37.Туҳматга мойиллик.
38.Китоб ўқимаслик.
39.Маишатни севиш.
40.Машваратсиз иш қилиш.
41.Тахтга ёки тахтсимон жойга миниб қолса, тобутга мингунча тушмаслик.
42.Кўчада ётган чўпдан ҳам шубҳа қилиш.
43.Бировдан бир нарса ундиришга уста бўлиш. Continue reading

Турклар дунёси

Иноятулла Шаҳроний турк халқларининг бугуни, эртаси ва ягона Туркистон ғояси ҳақида

Би-би-си: Домла, агар қарши бўлмасангиз, суҳбатимизни шахсан ўзингиз “Тиллар ҳамдўстлиги” китобингизда илгари сурган саволлар билан бошласак. Сиз унда “Туркий халқлар нима учун бир-бирларидан айрича тирикчилик қилаяптилар? Булар ўртасидаги бирлик, биродарлик, ҳамдўстликка ким, кимлар раҳна солган, деб сўрагансиз. Шу ўринда ўзингиз бунинг сабабларини нимада кўрасиз?

Иноятулла Шаҳроний: Туркий миллатлар ҳаммаси бир бўлмасин деб, уларни қасддан турли миллатларга бўлиб юборишган. Шунинг учун ҳам мен ўз китобимда сизлар қачондир бир-бирларингиздан жудо этилган бўлсангиз ҳам, барчангизнинг қонингиз бир, тилингиз бир, деб эсларига солдимки, дарҳақиқат бир-бирларини танишса, деб. Ўзлигини унутган ҳар ким ўзининг кимлигини ҳам билмайди. Улар ўзларини алоҳида бир миллат деб ўйлашади. Билишмайдики, дунёдаги уч юз миллион инсон ҳаммасининг қони бир, бир миллат, бир халқ булар…

Би-би-си: Лекин домла, мана ҳозир биргина Марказий Осиё давлатларини олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг тутаётган ташқи сиёсатлари бирлашишларининг ўрнига бир-бирларидан анчайин узоқлашишларига хизмат қилаяпти. Бу ҳолатга қандай қарайсиз? Continue reading